Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мослиги


Download 0.49 Mb.
bet5/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

Тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг V- “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф - муҳит муҳофазаси” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ғўзани баргдан озиқлантириш бўйича дастлабки тажрибалар Г.М.Оганов томонидан ўтказилган. Кейинчалик бу борада Ўзбекистонда М.Икромов, Ф.И.Учеваткин ва А.А.Борадулина, К.Х.Абдуллаев, Б.Х.Тиллабеков, К.Тожиевлар,шунингдек чет эл олимларидан Bould C., NicholasD., Tolhurst J.A. ва H.Potterлартомонидан илмий тадқиқотлар ўтказилиб, озиқа унсурлариниўсимлик барги орқали бошқа органларга силжиши аниқланган.
Ўтган йилларда Республика фермер хўжаликларида ғўзани баргдан озиқлантиришда минерал ўғитлар (рух) аралашмаси аввало ҳашоратларга қарши кураш чораси сифатида,кейинчалик эса қўшимча озиқа сифатида қўлланила бошланган. Лекин КАС ва карбамид ўғитларининг самарадорлиги аниқланмаган. Бу борада КАС ва карбамид каби азотли ўғитлар асосида тайёрланган суспензияларни ғўза парваришлашда кенг қўллашнинг мақбул меъёрларини аниқлаш долзарб масала ҳисобланади.
Диссертация мавзусинингдиссертация бажарилган илмий тадқиқот муассасасининг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти илмий тадқиқот ишлари режасининг: КХА-7-015-I “Ўзбекистоннинг турли тупроқ - иқлим шароитларида экилаётган ғўза навларида барг орқали озиқлантириш минерал ўғитлардан тайёрланган суспензияни қўллашнинг мақбул меъёрлари ва муддатларини ишлаб чиқиш” (2009-2011) мавзуларидаги илмий амалий лойиҳалар доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитларида етиштирилаётган ғўзанинг “ Наврўз “ навида КАС (карбамид аммиакли селитра) ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияни ғўзанинг ривожланиш даврларида барги орқали қўллаш меъёрларини, ўсимлик ўсишига ва ривожланишига, пахта ҳосилига таъсирини аниқлашдан иборатдир.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling