Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- К И Р И Ш Диссертация мавзусинингдолзарблиги ва зарурати.
К И Р И Ш Диссертация мавзусинингдолзарблиги ва зарурати.Бугунги кундақишлоқ хўжалигида карбамиддан фойдаланиш улуши дунёнинг кўплаб мамлакатларида 90% ни ташкил этади. Сўнгги йилларда минерал ўғитларни истеъмол қилишнинг энг катта ўсиши Шарқий Осиё (28%), Жанубий Осиё (22,2%), Шимоли-шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё (19,3%), шунингдек Лотин Америкаси мамлакатларида (20,5%) кузатилган. КАС ва карбамид асосидаги суюқ ҳолдаги ўғитларни асосий истеъмолчилари Лотин Америкаси мамлакатлари ва Жануби-Шарқий Осиё, Ветнам, Тайланд, шунингдек Ҳиндистон. Карбамид асосидаги мураккаб минерал ўғитлардан фойдаланиш юқоридаги минтақаларда, Шимолий Америка, Ғарбий Европада ҳам кузатилмокда1.Тупроқда минерал ўғитларни қўллаш қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш имконини беради. Дунёда минерал ўғитларга бўлган талаб ортиб бораётганининг асосий сабаби, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг унумдорлиги пасайиб бораётгани ва янги ўзлаштирилаётган ерларнинг самарадорлигини пастлиги ҳисобланади. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигида аста-секин мураккаб ва суюқ азотли ўғитлардан фойдаланиш тенденцияси кузатилмоқда.Ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида ғўзанинг яхши ўсиши, ривожланиши, юқори ва сифатли ҳосил тўплаши учун қўшимча равишда баргдан озиқлантириш зарурлиги аниқланган. Бунда, ўсимлик озиқа моддаларни барг ва поялари орқали ўзлаштиради. Суспензия қўлланилганда, баргда хлорофилл миқдори ошиб, пластинкаси қалинлашади натижада сўрувчи ҳашоратларнинг ўсимликларни зарарлаши учун шароит ёмонлашади.Республиканинг фермер хўжаликларида ғўзани баргдан озиқлантиришда қўлланилаётган суспензияларни қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатлари илмий жиҳатдан исботланмаган. ____________________________________________ 1http://newchemistry.ru/letter.php?n_id=350 2Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси тўгрисида ”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси тўгрисида ”ги фармонининг 3.3 бандида <<....қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш,мамлакат озиқ- овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширишга қаратилган >>2 муҳим стратегик вазифалар сифатида белгиланган. Шунинг учун, республикамизнинг пахта майдонларида етиштирилаётган ғўза навларини касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини оширишда КАС ва карбамид асосидаги суспензияларнинг мақбул меъёрларини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-июнидаги февралдаги ПК-5742 “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22- декабрдаги “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги” ги қарорига ва шу диссертация тадқиқотига тегишли бошқа меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling