Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Download 0.49 Mb.
bet13/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

2.2.1-жадвал
1-тажриба тизими (2009-2011 йиллар)
КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияларни
ғўзани ривожланиш даврларида қўллаш меъёрларини аниқлаш



Вариант тартиби

2-3 чин баргли даврида

Вариант тартиби

Шоналашда

Вариант тартиби

Гуллаш даврининг бошида

1

Назорат (сув билан)

11

Назорат (сув билан)

21

Назорат (сув билан)

2

КАС-3,0 л/га

12

КАС-5,0 л/га+KCl-2,0 кг/га

22

КАС-7,0 л/га+Р2О5-5,0 кг/га

3

КАС-5,0 л/га

13

КАС-7,0 л/га+KCl-4,0 кг/га

23

КАС-9,0 л/га+Р2О5-7,0 кг/га

4

КАС-7,0 л/га

14

КАС-9,0 л/га+KCl-6,0 кг/га

24

КАС-11,0 л/га+Р2О5-9,0 кг/га

5

КАС-9,0 л/га

15

КАС-11,0 л/га+KCl-8,0 кг/га

25

КАС-13,0 л/га+Р2О5-11,0 кг/га

6

-

16

КАС-7,0 л/га

26

КАС-9,0 л/га

7

-

17

Карбамид-7,0 кг/га

27

Карбамид-10,0 кг/га

8

Карбамид-4,0 кг/га

18

Карбамид-7,0 кг/га+KCl-4,0 кг/га

28

Карбамид-10,0 кг/га+ Р2О5-7,0 кг/га

9

Карбамид-7,0 кг/га

19

Карбамид-10,0 кг/га+KCl-6,0 кг/га

29

Карбамид-13,0 кг/га+ Р2О5-10,0 кг/га

10

Карбамид-10,0 кг/га

20

Карбамид-13,0 кг/га+KCl-9,0 кг/га

30

Карбамид-17,0 кг/га+ Р2О5-14,0 кг/га


Эслатма: Ғўзани ривожланиш даврларида суспензиялар вариантларда фақат бир мартадан қўлланилган.

2.2.2-жадвал
КАС ва карбамид ўғитларини таркибидаги азот миқдорлари

Нитратли- N
КАС-Амидли- N
Аммонийли- N

Карбамид
Аммонийли –N
Амидли- N

тукда, л/га

кг/га

соф азот, кг/га

тукда, л/га

соф азот, кг/га

3,0

3,9

1,47

4,0

1,84

5,0

6,5

1,96

7,0

3,22

7,0

9,1

2,75

10,0

4,6

9,0

11,7

3,54

13,0

5,99

11,0

14,3

4,29

17,0

7,83

2.2.3-жадвал
КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензиялардаги
азотни энг самарали меъёрлари



К А С

Карбамид



ғўзанинг ривожланиш даврлари

тукда

соф азот,
кг/га

Тукда

соф азот,
кг/га

2-3 чин барг чиқарганда

5,0 л/га

1,96

4,0 кг/га

1,84

шоналашда

7,0 л/га

2,75

7,0 кг/га

3,2

гуллашда

9,0 л/га

3,54

10,0 кг/га

4,6


2.3. Лаборатория таҳлилларини ўтказиш услублари .
Агрокимёвий таҳлиллар. Тажриба далалари тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари“Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливных хлопковых районах» ва“Методы агрохимических анализов почв и растений Средней Азии”[61; 439 б]қўлланмаси асосида ўтказилган.Дала тажрибаларини бошлашдан олдин конверт усулида 5 нуқтадан (0-30 см ва 30-50 см) тупроқ намуналари олиниб, умумий чиринди И.В.Тюрин усулида, умумий азот, фосфор ва калий И.М.Мальцева ва Л.А.Гриценконинг такомиллаштирилган усулларида ҳамда N-NО3Грандвальд-Ляжу ёки ионометрик асбобда, Р2О5 Б.П.Мачигин ва К2О эса П.В.Протасов усулида (алангали фотометрда) аниқланган.
Ғўзани ривожланиш даврларида (суспензияларни қўллаш муддатларига боғлиқ ҳолда) ўсимлик намуналари олиниб, қуруқ массаси аниқланди. Пишиш даврида олинган намуналарда эса ғўза бўлаклари бўйича умумий азот, фосфор, калий миқдорлари И.М.Мальцева ва Л.А.Гриценкони такомиллаштирилган усулларида аниқланган.
Биометрик кузатувлар. Фенологик кузатувлар ПСУЕАИТИнинг “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” [36; 147б] қўлланмаси асосида ўтказилган.
Ғўзанинг ривожланиш даврларининг (2-3 чин барг, шоналаш, гуллаш ва пишиш) бошида фенологик кузатувлар олиб борилиб, ғўза бош поясини баландлиги (1.06; 1.07; 1.08 ва 1.09), чин барглар сони (1.06), шоналар сони (1.07), ҳосил шохлари сони (1.08, 1.09), кўсаклар сони (1.09) аниқланган.
Суспензияларни сепишдан олдин ва сўнг, ғўза барг сатҳиюзасини ўзгариши ҳамма вариантларда Ничипорович[68; 94 б ] усулида аниқланган ва шунингдек фотосинтез соф маҳсулдорлиги ҳисобланган.
Ғўзани гуллаш даври бошидан – гулга киришда гуллаш, пишиш даврида эса кўсакларни очилиш динамикаси услубий кўрсатмалар асосида аниқланган. Ғўзани ўсув даври бошида ва охирида ҳамма вариантларда ҳисоб-китоб майдонларида ҳақиқий кўчат қалинлиги ҳисобланган. Бир кўсак пахтасининг вазнини ўзгариши ва пахта ҳосили ҳамма қайтариқларда ва вариантларда теримлар бўйича ҳисобланган.
Пахта толасининг технологик сифатини аниқлаш.Ҳар теримдан олдин икки қайтарилишнинг ҳамма вариантларидан белгиланган майдончалардан таҳлил учун пахта хом-ашёси намуналари олинган. ПСУЕАИТИ ғўза селекцияси ва уруғчилиги бўлимида пахта толасини технологик сифат кўрсаткичлари аниқланган. Шунингдек, 1000 дона чигит вазни аниқланган.
Натижаларни статистик йўл билан ишлаш. Пахта ҳосили бўйича олинган маълумотларни аниқлиги ва тасдиқланганлигини билиш учун Б.П.Доспехов [37; 132-135 б], [38; 248-246 б] усули билан математик жиҳатидан ишланиб текширилган. Қўлланилган тадбирларни агроиқтисодий самарадорлиги Н.Н.Баранов услубида ҳисобланган.
Ғўза навининг биологик тавсифи.Тадқиқотларда ғўзани ўрта толали “Наврўз” нави экилган. “Наврўз” нави Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институтида яратилган бўлиб, 2006 йили истиқболли деб топилган.
Нав муаллифлари–А.Бахрамов, А.Нуритдинов, Ж.Ахмедов, С.Жалолова ва бошқалар. Навнинг ўқув даври 122-125 кун, тола типи – V, тола чиқиши 32,5-33,0 мм, пишиқлиги 4,5-4,6 гс., нисбий узилиш кучи 25,9-26,0 г/текс, метрик рақами 5900-5950, бир кўсакдаги пахта вазни 5,7-6,0 г., 1000 дона чигит вазни 125-130 г., ҳосилдорлиги 40-45 ц/га, микронейри 4,7-4,8 ни ташкил этади.
2.4. Тажриба даласида ўтказилган агротехник тадбирлар.
Тадқиқотнинг (2009-2011) йиллари дала тажрибаларида ўтказилган агротехник тадбирлар ЎзПИТИнинг Марказий тажриба хўжалигида қабул қилинган услублар асосида ўтказилган.
Белгиланган маъдан ўғитлардан (N-200, Р2О5-140, К2О-100 кг/га) йиллик меъёрларини 70 ва 50 % қисмлари кузги шудгор олдидан, қолганлари шоналашда (К) ва гуллашда (Р) қўлланилган. Азотли ўғит эса 3-марта озиқлантиришда (50-75-75 кг/га меъёрларда) солинган. Объектив сабабларига кўра 2009-2010 йиллари кузда солинмаган фосфор ва калийли ўғитлар баҳорда ҳам (5.05 ва 6.04) солинган.
2009 йилни баҳорида бироз ёғингарчилик бўлганлиги учун чигит экиш кечикиб, 5.05 да ўтказилган. Кейинги йиллари апрель ойида мақбул муддатларда бажарилди. 2011 йили баҳорда ёғин-сочин камроқ бўлганлиги учун (1.05) чигит суви беришга тўғри келган. Таъкидлаш жоизки, ҳар йили ҳам чигит экилгандан сўнг қатқалоққа қарши чопиқ қилишга тўғри келган.
Белгилангандек ҳар бир озиқлантиришда ва суғоришдан сўнг тупроқни қатор ораларига ишлов берилган. Ҳаттоки 2010 ва 2011 йиллари бир мартадан қатор ораларининг тупроғи чуқур (20-20 см) юмшатилган.
Ғўзани кўчат қалинлиги тажрибада белгилангандан бироз камроқ (80-80 минг/га) бўлганлигига қарамай ҳар йили, ниҳоллар зич униб чиқган пайкалларда ва барча вариантларда ҳам назоратли ягоналаш тадбирлари ўтказилган.
Тадқиқотларни асосий мақсади бўлган- КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияларни сепиш ғўза ривожланиш даврларида тажриба тизими бўйича амалга оширилган.
Йилнинг иқлим шароитига боғлиқ ҳолда 2009 йили 5, 2010 йили 4 ва 2011 йили эса яна 5 марта суғорилди. Тупроқ намлигининг ЧДНС дан 70-70-60 % да ушлаб турилган.
Дефолиация тадбири фақат 2010 йили шароитида ўтказилди холос. Чунки 2009 ва 2011 йиллар пахта терими ўз муддатларида 2-3 теримда йиғиб олинган.
Тажрибада ўтказилган агротехник тадбирлар рўйхати 1-иловада келтирилган.



Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling