Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
Ғўза органларидаги умумий азот, фосфор ва калий миқдорлари
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.6.1-жадвал
3.6. Ғўза органларидаги умумий азот, фосфор ва калий миқдорлари
Тадқиқот йиллари КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензиялар меъёрларини ғўзани амал даври охирида ўсимлик органларидаги умумий азот, фосфор ва калий миқдорларини ўзгаришига таъсири бўйича олинган илмий маълумотлар 3.6.1-3.6.6- жадвалларда ва 8-10 иловаларда келтирилган. Таъкидлаш керакки, аввалги бўлимларда ғўзани суспензия меъёрларига боғлиқ ҳолдаги ўсиш ва ривожланиши, қуруқ масса тўплаши, барг сатҳи юзасини ортиб бориши асосан илдиздан олинган озиқа унсурлари ҳисобига бўлган. Шунинг учун ғўза органларидаги умумий NPK миқдорларини таҳлил қилиш тадқиқот мақсадларининг асосийларидан ҳисобланади. 2010 йилни шароитида ғўзани 2-3 чин баргли даврида КАС ўғитидан тайёрланган суспензияни қўллаш меъёрларига (3, 5, 7 ва 9 л/га) боғлиқ ҳолда ғўза баргида умумий азот миқдори 0,810; 0,820; 0,810 ва 0,800 % ни ташкил қилган ҳолда назоратда бу кўрсаткич 0,712 % га тенг бўлди. Демак, суспензияни қўллаш боғлиқ ҳолда ғўзани амал даври охирида баргдаги умумий азот миқдори назоратга нисбатан мутаносиб равишда 0,098; 0,108; 0,098 ва 0,088 % га ортиқлиги аниқланди. Ғўзани озуқка унсурларини ўзлаштириши бўйича маълумотларга кўра, нисбатан юқори кўрсаткичлар КАС ўғити 5,0 л/га меъёрда қўлланилганда олинди. Умумий миқдори ҳам шу вариантда кўпроқ бўлиб, умумий азот 0,800% фосфор 0,700% ва калий 1,150 % ни ташкил қилди, назоратдан эса 0,090 ва 0,050 % ортиқча бўлди. Барча вариантларда ҳам умумий азот, фосфор ва калийни миқдорлари пахтадан кўпроқ бўлганлиги кузатилдики, бу ғўза амал даври охирида унсурларини вегетатив органларидан генератив (ҳосил) органлари томон силжишидан далолат беради. Карбамид ўғити асосий тайёрланган суспензияни эса 4,0 л/га меъёридан яхши натижалар олинди. Бу вариантда ғўза баргларида умумий NPK миқдори мутаносиб равишда 0,840; 0,710; 1,180 % ни, пахтада эса 1,950; 1,000 ва 1,800 % ни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар назоратдан 0,128; 0,100; 0,080 ва 0,250; 0,300; 0,300 % га, КАС ни мақбул вариантидаги кўрсаткичларидан 0,020; 0,010; 0,030 ва 0,050; 0,100; 0,100 % га ортиқчадир. Демак, ғўзани 2-3 чин баргли даврида қўлланилган суспензияларни нисбатан юқори таъсири карбамид асосида тайёрланганда кузатилди. Лекин, бу (2-3 чинбаргда) қўлланилганда кейинги даврларга нисбатан озиқа унсурларини миқдори ғўза органларида бироз пастроқ бўлганлиги аниқланди. Ғўзани шоналаш даврида қўлланилган суспензия меъёрларини таъсири ўсимлик ўсиши ва ривожланишидаги вариантлар орасидаги қонуниятларни такрорлади. Назорат вариантида ғўза баргида умумий NPK миқдорлари мутаносиб равишда 0,730; 0,615; 0,925 % ни, пахтада 1,700; 0,710; 1,600 % ни ташкил этган ҳолда КАС ўғитини мақбул 7,0 л/га суспензия меъёридан бу кўрсаткичлар 0,100; 0,100; 0,065 % ва 0,200; 0,190; 0,100 % га (13-вар.) кам бўлди. 3.6.1-жадвал Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling