Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Расм-3.5.2. КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани


Download 0.49 Mb.
bet20/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

Расм-3.5.2. КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани
(шоналаш даврида қўлланилганда) фотосинтез соф маҳсулдорлигига таъсири(г/м2 сутка).



Расм-3.5.3. КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани
(гуллаш даври бошида қўлланилганда) фотосинтез соф маҳсулдорлигига таъсири(г/м2 сутка).
Ғўзани фотосинтез соф маҳсулдорлиги ўзгариши бўйича олинган маълумотларни кўрсатишича. 2010 йилни шароитида КАС ва карбамид ўғитлари асосидаги суспензия меъёрлари ғўзани 2-3 чинбаргли даврида қўлланилганда гуллаш ва пишиш даврлари оралиғида назорат (сув сепилган) вариантида фотосинтезни соф маҳсулдорлиги 14,1 г/м2 суткани ташкил қилган. КАС ўғитини 3,0; 5,0; 7,0 ва 9,0 л/га меъёрларидан тайёрланган суспензияларни таъсирларида бу кўрсаткич мутаносиб равишда 14,8; 15,4; 15,0 ва 14,9 г/м2 суткани ташкил қилган ҳолда назоратда энг юқори 1,3 г/м2 суткага ортиқча бўлиб, КАС ўғитини 5,0 л/га меъёрида кузатилди. Бу муддатда карбамид 4,0 кг/га асосидаги суспензияни энг юқорисини таъсири 15,2 г/см2 суткани ташкил қилган ҳолда КАСникидан 0,2 г/м2 суткага камроқ бўлганлиги аниқланган (2-чизма). 2011 йилги шароитида эса бу вариантларни кўрсаткичи аксинча бўлиб, карбамид асосидаги суспензияни фотосинтез соф маҳсулдорлигига таъсири 0,2 г/м2 суткага ортиқча бўлди, ёки 2 йил хам бир хил кўрсаткичлар олинди.
Суспензиялар ғўзани шоналаш даврларида қўлланилганда назорат вариантида фотосинтезни соф маҳсулдорлиги изланиш йилларига мутаносиб равишда 14,1 ва 13,3 г/м2 суткага тенг бўлди. Бу кўрсаткичлар 2-3 чин баргда қўлланилгандаги назоратга нисбатан 0,9 ва 2,0 г/м2 суткага ортиқча бўлди.
Ғўзани шоналаш даврида қўлланилган суспензияларда КАС ўғитини 7,0 л/га+4,0 кг/га КАС ва карбамидни 7,0 кг/га + 4,0 кг/га KCl аралашмаларидан нисбатан юқори маълумотлар олиниб, мутаносиб равишда 16,0-16,4 ва 17,1-16,8 г/м2 суткани ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар назоратдан 1,0-2,1 ва 1,1-1,5 г/м2 суткага ортиқча бўлган.
Таъкидлаб ўтамизки, суспензияларни таъсири ғўзани 2-3 чин барглигида қўлланилганга нисбатан шоналаш даврида нисбатан (0,6-0,2 ва 1,9-0,4 г/м2 сутка) юқори бўлганлиги аниқландики, бу ғўза барг сатҳини ортиши ва суспензияларни мақбул таъсири билан ифодаланган.
Суспензиялар ғўзани гуллаш даври бошида қўлланилганда назорат вариантларида фотосинтезни соф маҳсулдорлиги 14,9 г/м2 суткани ташкил қилди. Нисбатан юқори кўрсаткичлар КАС ўғити 9,0 л/га + Р2О5-7,0 кг/га, карбамид 10,0 кг/га + Р2О5-7,0 кг/га меъёрларда қўлланилганда олиниб, суспензия турларига мутаносиб равишда фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги 16,0-15,9 г/м2 суткани ташкил қилган.
Бу кўрсаткичлар суспензиялар шоналаш даврида қўлланилганда олинган мақбул вариантникига нисбатан 0,0-1,2 г/м2 суткага камроқдир. Демак, тажрибада ғўзада фотосинтезни соф маҳсулдорлигини нисбатан юқори даражаси суспензиялар ғўзани шоналаш даврида қўлланилганда кузатилди.
Суспензиялар фақат КАС ва карбамид ўғитлари асосида қўлланилган 16; 26 ва 17; 27 вариантларда ҳам фосфор ва калий ўғитлари аралаштирилган мақбул вариантларникига тенг кўрсаткичлар олинган.
Умуман олганда эса қўлланилган суспензияларни қўллаш меъёрларидан қатъий назар ғўзада фотосинтез маҳсулдорлигини ортишига таъсири борлиги аниқланган.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling