Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Ғўзани қуруқ масса тўплаши


Download 0.49 Mb.
bet16/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

3.2. Ғўзани қуруқ масса тўплаши

Маълумки ўсимликларни ноорганик моддалардан органик модда ҳосил қилиш асосан фотосинтез жараёнида бўлади. Тажрибаларда аниқланишича, ўсимлик ўзлаштирган озиқ элементлари орасида фақат азотгина фотосинтез жараёнини сезиларли даражада кучайтиради, шунингдек хлорофил тўпланишига шароит яратади, натижада ўсимлик барглари ва бошқа органлари тўқ яшил рангга киради .


Ғўза ўсимлиги қуруқ масса тўплашига қўлланилган агротехник тадбирлар (ўғитлаш, суғориш, кўчат қалинлиги, экиш муддатлари ва бошқалар) нинг таъсири борлиги аниқланган.
Ғўза ўсимлиги шоналаш давригача жуда секин ўсади бу вақт ичида тўпланган қуруқ масса амал даврининг охиридагиларни атиги 5 % қисмини ташкил этади (Тиллабеков, [90;21 б]
Таъкидлаш жоизки, ғўзани барг орқали озиқлантиришни қуруқ масса тўплашига таъсири пахтачиликда ҳали етарли даражада ўрганилмаган. Бу борада бизни олган илмий маълумотлар 3.2.1-3.2.6-жадвалларда ва 8-10 иловаларда келтирилган.
Олинган илмий маълумотларни кўрсатишича, барг орқали қўлланилган суспензия меъёрларининг ғўзани ўсиши ва ривожланишига бўлган таъсири бўйича кўрсаткичлардаги қонуниятлар уни қуруқ массасида ҳам қайтарилди. Аввалги (3.1) бўлимда ёзганимиздек, изланиш йиллари ғўзани қуруқ масса тўплаши бўйича олинган маълумотлар бир-бирига яқин бўлди, лекин 2010 йилда ўртача кўрсаткичлар олиндики биз яна шу йилни баёни билан чекланишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик.
Ғўзани 2-3 чин баргли даврида қўлланилган суспензия меъёрларининг қуруқ масса тўплашига бўлган таъсири (3.2.4-жадвал) орадан 10-15 кун ўтгач олинган намуналарда кўрина бошлади.
Бу даврда 1 ўсимликни қуруқ массаси назорат (сув сепилган) вариантида 0,58 г.ни ташкил қилган ҳолда нисбатан юқори кўрсаткичлар (0,62 г.) КАС ўғитини 5,0 л/га, карбамидни эса (0,74 г.) 4,0 кг/га меъёрларидан олинди. Бу тартиб (ҳолат) ғўзани шоналаш даврида ҳам сақланиб қолган бўлиб, юқоридаги кўрсаткичлар 7,5 (назорат), 8,4 ва 8,2 г.ни ташкил қилди ва назоратга нисбатан ғўза қуруқ массаси 0,9 ва 0,7 г.га ортганлиги аниқланди.
Демак, азотни ўғитлардан (КАС ва карбамид) тайёрланган суспензияларни мақбул меъёрларини ғўза ривожланишининг дастлабки давридаёқ қўлланилса, ўсимликнинг қуруқ масса тўплашига ижобий таъсир этиши аниқланди.
Бу ҳолатни биз ўсимлик барг орқали ўзлаштирган маълум миқдордаги азот унсури таъсирида хлорофил миқдори ортиши ва фотосинтез махсулдорлиги яхшиланиши билан тушунтири оламиз.
Ғўза ривожланишининг амал даври охирида назорат вариантида тўпланган қуруқ масса ўсимликни органлари бўйича аниқланди, бунда барглар 19,6; поя 15,1; чаноқлар 14,2 ва пахта вазни 28,0 г.ни, 1 ўсимликнинг умумий қуруқ массаси эса 76,9 г.ни ташкил қилди. Нисбатан юқори кўрсаткичлар КАС ўғити асосида қўлланилган суспензияларни 5,0 л/га меъёридан, карбамидни эса 4,0 кг/га меъёридан олиниб, 1 ўсимликда мутаносиб равишда 87,6 ва 86,3 г.ни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар назоратдан 10,7 ва 9,4 г.га юқоридир.
Таъкидлаш керакки назорат вариантида ғўзани вегетатив ва генератив бўлакларини миқдори мутаносиб равишда 63,6 ва 36,4 %, КАС ўғитининг суспензиясини мақбул таъсирида 65,3 ва 34,7 %, карбамидникидан эса 65,2 ва 34,8 % ни ташкил қилди. Демак, қўлланилган суспензиялар таъсирида ғўзани вегитатив органлари нисбатан яхшироқ ривожланганлиги кузатилди.
КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларини ғўзани шоналаш даврида қўлланилганда (3.2.5-жадвал) кузатилди. Назорат вариантида ғўзани амал даври охирида 1 ўсимликни қуруқ массаси 80,1 г.ни ташкил қилиб, шу жумладан барглар 21,9; поя-16,1; чаноқлар-14,6 ва пахта 27,5 г. га тенг бўлди.
Суспензиялар қўлланилган вариантларда ҳам ғўзани шоналаш давригача қуруқ масса тўплаши бўйича фарқланишлар бўлмади. Гуллаш давридан бошлаб суспензия таъсирларининг ғўза қуруқ массасига таъсири кузатилди ва амал даври охирида нисбатан юқори кўрсатгичлар КАС-7,0 л/га+KCl-4,0 кг/га меъёрда, Карбамид-7,0 л/га+KCl-4,0 кг/га меъёрлардан тайёрланган суспензиялардан олинди. Бунда 1 ўсимликни қуруқ массаси мутаносиб равишда 87,3 ва 87,6 г. ни ташкил қилиб, назоратдан 7,2 ва 7,5 г. га юқори бўлди. Ғўзани вегитатив бўлаклари 66,3 ва 66,8 % ни генератив қисми 33,7 ва 33,2 % ни ташкил қилди.
Ғўзани гуллаш даври бошида қўлланилган суспензиялар таъсирида ғўзани қуруқ масса тўплаши бўйича вариантлар орасидаги фарқланишлар албатта улар сепилгандан сўнг кузатилди ва амал даври охирида барча вариантлардаги таъсири сезиларли бўлди. Чунки бу даврда ғўзани барг сатҳи юзаси (аввалги ривожланиш даврларига нисбатан) юқори бўлиб, суспензиялар катта-сатх юза бўйича сепилганлигидандир.
Нисбатан юқори кўрсатгичлар КАС ўғити 9,0 литрга + фосфор 7,0 кг/га меъёрларидан тайёрланган суспензиялар таъсирида олиниб, юқоридаги кўрсатгичлар мутаносиб равишда 22,2; 15,1; 14,2 ва 29,8 г.ни, 1 ўсимликда эса 81,3 г.ни ташкил қилди (3.2.6 -жадвал).Шунга яқин маълумотлар яна карбамид 10,0 кг/га ва + фосфор 7,0 кг/га меъёрларидан тайёрланган суспензиялар таъсирида олинди ва 1 ўсимликни қуруқ вазни 80,3 г.ни ташкил этди. Бу вариантларда ғўзани вегетатив ва генератив органларини миқдорларини мутаносиб равишда 63,1 ва 36,9 % (назоратда), 63,4 ва 36,6 % (КАС) ва 62,1 ва 37,9 % га тенг бўлди. Демак, нисбатан мақбул нисбатлар карбамид асосида қўлланилган суспензиялар таъсирида олинди.
Айтиш керакки, фақат КАС ва карбамидни ўзидан тайёрланган суспензиялар таъсирида ҳам юқоридаги мақбул вариантлар кўрсаткичларига яқин маълумотлар олинди. Қўлланилган суспензияларни мақбул таъсири аввало уларни меъёрларига, қолаверса ғўза ривожланиш даврларига боғлиқлиги аниқланди.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling