Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Download 0.49 Mb.
bet12/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

2.1.1-жадвал
Тажрибалар даласи тупроғининг грануллометрик таркиби
(қуруқ тупроққа нисбатан % ҳисобида)

Тупроқ қатламлари, см

Фракциялар ўлчами, мм.

Физик лой

1-
0,25

0,25-
01

0,1-0,05

0,05-0,01

0,01-0,005

0,005-0,001

0,001

0-30

4,9

5,15

5,80

39,9

11,2

16,9

14,1

28,1

30-50

1,12

1,80

4,71

41,8

10,1

20,1

16,0

30,5

50-80

2,30

1,60

5,70

43,0

12,0

19,0

14,2

24,3

80-130

1,10

1,01

3,68

47,8

11,8

18,0

12,3

21,7

130-160

0,62

0,72

3,48

50,0

12,1

17,0

13,4

30,8

Биз таърифлаётган тупроқ шўрланмаган. Ундаги қуруқ қолдиқ 0,063-0,064% оралиғида, Cl-0,003 %, карбoнатлар миқдори (Cо2) 7,58 дан 7,50% оралиғидадир (2.1.2-жадвал).
2.1.2-жадвал
Тажриба даласи тупроғининг туз ва (Сo2) карбонатлар миқдори

Тупроқ қатламлари, см

%

мг/экв.

%

мг/экв.

%

мг/экв.

%

мг/экв.

НСО3

Сl

SO4

Ca

0-30

0,038

0,630

0,003

0,085

-

-

0,010

0,50

30-50

0,039

0,630

0,003

0,085

-

-

0,005

0,24

Тупроқ қатламлари, см

Mg

Na

К

Қуруқ қолдиқ

Сo2

0-30

0,006

0,49

0,001

0,043

0,001

0,032

0,064

7,58

30-50

0,006

0,48

0,001

0,042

0,001

0,032

0,063

7,50

Тажрибаларни бошлашдан олдин 2008 йили кузда тупроқнинг агрокимёвий хусусиятларини аниқлаш учун намуналар 0-30 ва 30-50см қатламлардан олинган. Таҳлил маълумотлари 2.1.3- жадвалда келтирилган.




2.1.3-жадвал
1-Тажриба даласи тупроғининг дастлабки агрокимёвий
хусусиятлари 2008 й.



Тупроқ қатламлари, см

Умумий шакллари, %

Харакатчан шакллари, мг/кг

чиринди

азот

фосфор

калий

N-NO3

P2O5

K2O



0-30

1,010

0,100

0,164

1,850

17,5

25,2

240

30-50

0,998

0,098

0,095

1,000

11,3

12,4

200

2.1.3-жадвал маълумотларига кўра тупроқнинг 0-30см.ли (ҳайдов) қатламида умумий чиринди миқдори 1,010% ни ҳайдов ости 30- 50см қатламда 0,998%ни ташкил қилган ҳолда умумий азот, фосфор ва калийлар мутаносиб равишда 0,100; 0,164; 1,850 ва 0,098; 0,095; 1,00%га тенг бўлди. Озиқа унсурларини харакатчан шаклларини миқдори тупроқда кам даражада эканлиги аниқланган.


Демак, дала тажрибалари тадқиқот йилларида озиқа унсурлари билан кам даражада таьминланган типик бўз тупроқлар шароитида ўтказилган.
Тадқиқот йиллари Оққовоқ агрометео пунктининг берган маълумотларига кўра (2.1.6-жадвал) ўртача ҳаво ҳароратлари кўп йилликка яқин бўлди.
Таъкидлаш керакки, 2009-2011 йиллар давомида ўртача ҳаво харорати апрел ойларида +12,6 +19,20С атрофида бўлган. Ёғин-сочин миқдорлари мутаносиб равишда 128,4; 112,9; 119,1; мм.ни ташкил қилган ҳолда ўртача кўп йиллик 72,8 мм.га тенг бўлган.
Демак, тадқиқотларни 2009 ва 2010-йилларда ёғингарчилик миқдорлари (апрелда) кўп йилликдан мутаносиб равишда 55,6 ва 40,1мм.га кўпроқ бўлиб, чигит экишни кечиктириб юборган ва тадбир 5,05 ва 23,04да ўтказилган. Май ойларида ўртача ҳаво ҳароратлари +19,1 +22,60Сатрофида бўлиб, кўп йилликдан 1,00С-2,50Сга фарқланди.
Лекин бу ҳолат ғўзани ўсиб ривожланишига салбий таъсир кўрсатмаган. Ёғингарчилик миқдори эса фақат 2010-йил шароитида кўп йилликдан 29,6 мм (71.1мм)га юқори бўлган, натижада ғўза қатор ораларида қатқалоқ ҳосил бўлди ва қўшимча ишлов беришга тўғри келган.
Ғўзанинг амал даврида (июнь, июль ва август) ўртача ҳаво ҳароратлари кўп йилликдан 1-20Сга юқори бўлганлиги кузатилган ва пахта ҳосили ўз муддатида териб олинган.
Тадқиқот йилларини сентябрь ойига келиб, 2009-йилги шароитда ҳаво ҳарорати 20,8 0Сни, ёғингарчилик эса 10,5 мм.ни ташкил қилиб, кўп йилликдан 0,8 0С ва 5,5 мм.га юқори бўлди, 2010 ва 2011 йилларни шароитларида ҳаво ҳароратлари кўп йилликдан мутаносиб равишда 1,0 ва 1,10Сга юқори, ёғингарчилик эса 2010 йили 2,3 мм.га кўпроқ бўлди.
Таъкидлаш керакки, тадқиқот йиллари йиллик ёғингарчиликка нисбатан камроқ бўлгани 2011 йилда (225,0 мм) ва 2014 (478мм) кузатилган бўлса, кўпроғи эса 2010 (1415,2мм) ва 2012 (1063,0мм)-йиллари аниқланган.
Лекин бу ортиқча ёғингарчиликлар асосан январ, февраль ва март ойларига тўғри келганлиги, кейинчалик ҳаво ҳарорати кўтарилиши натижасида тадқиқотларнинг ҳаммасида ҳам чигит экишни ўз муддатларида ўтказиб, амал даврида олиб бориладиган барча агротехник тадбирларни мақбул мудатларда ўтказишга шароит яратилган. Кўчат қалинликлари бироз камайган бўлса ҳам пахта ҳосилини салмоғи йиллар давомида 35-45ц/га атрофида бўлган.
2.1.4-жадвал


1-Тажриба ўтказилган йиллардаги об-ҳаво шароитлари
(Оқ-қовоқ агрометеопункти маълумотлари)



Йиллар

январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябр

Октябр

ноябр

декабр

ўртача йиллик

Ўртача ойлик ҳаво харорати, оС

2009

3,2

6,0

10,8

12,6

19,8

24,4

27,7

25,5

20,8

15,0

7,7

4,9

14,9

2010

5,6

2,9

10,9

16,8

20,4

25,6

27,2

27,0

21,0

16,0

9,4

3,4

15,6

2011

0,4

1,8

9,1

17,4

22,6

26,4

27,9

26,8

21,1










15,4

Ўртача кўп йиллик ҳаво харорати, оС




0,2

2,5

7,4

14,4

20,0

25,5

27,3

25,3

20,0

13,7

7,4

2,5

13,9

Ёғингарчилик миқдорлари, мм. жами

2009

30,0

105,6

103,3

128,4

45,6

16,3

0,0

3,8

10,5

5,5

46,6

171,1

670,7

2010

106,0

872,2

144,4

112,4

71,1

34,4

3,5

2,6

7,3

25,6

23,0

11,7

1415,2

2011

32,5

76,4

53,2

19,1

33,7

8,1

0,8

0,0

1,2










225,0

Ўртача кўп йиллик ёғингарчилик миқдори, мм.




59,2

73,1

85,8

72,8

40,5

11,7

4,2

2,6

5,0

32,8

53,3

69,7

510,7

2.2. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари
Дала тажрибалари Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, Оққовоқ қишлоғининг типик бўз тупроқлари шароитида ўтказилган.
Дала тажрибалари 2009-2011 йиллари олиб борилган бўлиб, КАС (карбамид аммиакли селитра) ва карбамид ўғитлари асосида, ғўзани 2-3 чин баргли даврида фақат азотли , шоналаш даврида (ўсимлик талабидан келиб чиққан ҳолда) калий, гуллаш бошида эса фосфор ўғитлари аралаштириб тайёрланган суспензияларни мақбул меъёрлари аниқланган.
Тажриба ирригация эрозиясига чалинмаган далада ўтказилган.
Вариантлар 3 қайтариқда, 3 та ярусда жойлаштирилган, яруслар ораси 10 метрни ташкил қилиб, орасида 2 м. ҳимоя зонаси бўлган.
Делянкалар майдони 4,8 х 10 м=48 м2, ҳисоблиси 24 м2.
Жами 30 та вариант бўлиб, 90 та делянкада 2160 м2да олиб борилган. Тажриба тизими 2.2.1-жадвалда келтирилган.
Яна шуни ҳам айтиш керакки, 6, 7, 16, 17 ва 24, 27 – вариантлар фосфор ва калий ўғитлари учун назорат ҳисобланган.
Тажрибада қуйидаги маъдан ўғитлари қўлланилган:

  1. Карбамид (46 % N)

  2. Суперфосфат (Р2О5 11-14 %) ёки супрефос (Р2О5 22-23 %)

  3. (Карбамидли-аммиакли селитра (КАС), солиштирма оғирлиги 1,3 га тенг бўлган суюқ ўғит, (N -30%)

  4. Калий хлор (К2О-56 %).

Ғўзани илдиз орқали озиқлантиришда N-200;Р2О5-140; К2О-100 кг/га меъёрда қўлланилган. Фосфорли ўғитларни йиллик меъёрларини 70 % ва калийни 50 % қисми кузги шудгорда, азот ғўзани 2-3 чинбаргли даврида, калий ва фосфорни қолган меъёрлари азотли ўғитлар билан биргаликда ғўзани шоналаш ва гуллаш даврларида қўлланилган.
Таъкидлаш жоизки, тажрибада азотли ўғит турларига (КАС ва карбамид) фосфорли (супрефос ёки суперфосфат) ва калийли (хлорли калий) ўғитлари турли миқдорларда, фермер хўжаликларида тайёрланган усулда (сувда қайнатиб, сўнгра докада сузилгач, фильтрланган ҳолда) аралаштириб қўлланилган.
Лекин тадқиқотлар натижасида аниқланишича, фосфор ва калий ўғитлари сувда деярли эримаслиги сабабли улардан тайёрланган суспензияларни пахта ҳосилига (назоратга нисбатан) таъсири аниқланмаган.
Лекин, бир ҳолатни алоҳида такрорлаш керакки, Ф.И.Учеваткин ва А.А.Бородулиналарни[105; 28 б]1952-йилларда ўтказган тажрибаларида суперфосфат ўғитидан тайёрланган суспензиялар қўлланилганда пахта ҳосили қўшимчаси назоратга нисбатан 5,0 ц/га ни ташкил қилган.
Чунки, бу ўғит Қозоғистонни Қоратоғ фосфоритлари асосида тайёрланган бўлиб, таркибидаги ўсимлик ўзлаштирадиган фосфорни 15-20 % қисми сувда эриган. Ваҳоланки, биз қўллаган фосфорли ўғитлар Қизилқум фосфоритлари асосида олинган бўлиб, таркибида сувда эрийдиган фосфор деярли йўқдир.
Шундай экан кейинги йилларда Ўзбекистонни фермер хўжаликларида қўлланилаётган суспензияларни ҳам таркибидаги фосфорни пахта ҳосилига таъсири бўлмаган деб ҳисобласак бўлади.
КАС ва карбамид ўғитлари таркибидаги соф азот (N-NO3, NH4) миқдорлари 2.2.2 ва 2.2.3-жадвалларда келтирилган

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling