Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3.3.-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (гуллаш даври бошида қўлланилганда) гуллаш динамикасига таъсири, %.
- 3.4. Ғўзани барг сатҳи юзасини ўзгариши
- Расм - 3.4.1.Маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (2-3 чин барглигида қўлланилганда) барг сатҳи юзасини ўзгаришига таъсири, 1 ўсимликда, см 2 ..
- Расм -3.4.2.Маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (шоналаш даврида қўлланилганда) барг сатҳи юзасини ўзгаришига таъсири,1 ўсимликда, см 2
- 3.5. Фотосинтез соф маҳсулдорлиги
- Ничипорович
- Расм- 3.5.1. КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (2-3 чин барглигида қўлланилганда) фотосинтез соф маҳсулдорлигига таъсири(г/м 2
3.3.2.-жадвал
КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (шоналаш даврида қўлланилганда) гуллаш динамикасига таъсири, %.
3.3.3.-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (гуллаш даври бошида қўлланилганда) гуллаш динамикасига таъсири, %.
3.4. Ғўзани барг сатҳи юзасини ўзгариши Барг – ўсимликнинг қуёш нурларини сингдирувчи асосий органи ҳисобланади. Қолаверса илдиз орқали суриладиган озиқа унсурларини баргга етиб келиши билан мураккаб модда алмашинуви юзага келадики, буларни ўтиш жадаллигига боғлиқ ҳолда ўсимликни қуруқ моддаси ва ҳосили шаклланади. Баргни ривожи ва ишлаш қобилияти ўсимликларни ўсаётган шароитлари ва биологик хусусиятларига боғлиқлиқдир Чигитни экиш муддатлари барг сатҳи юзасини ўзгаришига бевосита таъсир кўрсатади. Мақбул экиш муддатларида барг сатҳи юзаси хаддан зиёд катталашиб кетмайди, лекин ассимиляция хусусиятлари юқори бўлади. Ўсимлик барг сатҳининг мақбул ўлчамларгача катталашуви натижасида ҳосилдорликни ортиши кузатилади. Лекин барг сатҳини янада катталашуви салбий таъсир кўрсатади. Натижада ғўза тупининг ўрта ва айниқса пастки яруслари сояланиб қолади, ўсимликни юқори қисмида барглар ортиб пояни қайта ўсиши кузатилади. А.А.Шлейхер [115 ;23 б] ва А.А.Ничипорович [68 ;94 б] маълумотларига кўра барг сатҳи юзасининг умумий майдони гектарига 30-35 минг кв м. бўлиши керак, шунда барглар эрта етилади ва ҳосилга озиқа моддаларни етказиб бераолади. З.Азимова [12 ;15 б] таъкидлашича, барглар сатҳи юзаси мақбул миқдорда бўлиши натижасида ўсимликлар орасидаги ҳаво алмашинуви яхшиланади, ёритилганлик ортиб, ўсимлик ривожланиши тезлашади ва ҳосил эрта пишиб етилади, шунинг билан бирга ғўза пайкалларида микро иқлим маромлашади. Бизни 2010-2011 йиллардаги изланишларимизда ғўза барг сатҳи юзасининг ўзгаришига КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларини таъсири аниқланди (3.4.1-3.4.3-расмлар). Расм - 3.4.1.Маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (2-3 чин барглигида қўлланилганда) барг сатҳи юзасини ўзгаришига таъсири, 1 ўсимликда, см2 .. Расм -3.4.2.Маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (шоналаш даврида қўлланилганда) барг сатҳи юзасини ўзгаришига таъсири,1 ўсимликда, см2. Расм-3.4.3.Маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (гуллаш даври бошида қўлланилганда) барг сатҳи юзасини ўзгаришига таъсири,1 ўсимликда, см 2 . Тажрибаларда қўлланилган суспензия турларидан қатъий назар уларни ғўза барг сатҳи юзасини ўзгаришига таъсири борлиги кузатилган. Суспензиялар ғўзани 2-3 чин баргли даврида сепилганда назорат вариантида гуллаш (2010 й.) даврига келиб бир ўсимликни барг сатҳи юзаси ўртача 586 см2ни, гектарига эса 4623 м2ни ташкил қилган. Нисбатан юқори кўрсаткичлар КАС ўғити 5,0 л/га меъёрда қўлланилганда олиниб, 638см2 ва 5046 м2ни ташкил қилдики, бу назоратга нисбатан 52 см2 ва 423 см2 га юқори бўлган. Суспензия меъёрларини 7,0 ва 9,0 л/га ортиши ғўза барг сатҳи юзасини бироз камайишига олиб келди, лекин назоратга нисбатан 1 га. майдонда 290 м2 га юқори бўлган. Карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензияларда уни 4,0 кг/га меъёридан олиниб 1 ўсимликда 624 см2 ва 5123 см2 ни ташкил қилди, бу кўрсаткичлар назоратдан 38 см2 ва 500 м2 га, КАСни мақбул меъёрини кўрсаткичидан эса 77 м2 га юқори бўлди. Таъкидлаш жоизки, қўлланилган суспензия меъёрларининг таъсири ғўзанинг 2-3 чин баргли, шоналаш ва гуллаш даврлари тамоман ортаборганлиги кузатилган. Шоналаш даврида қўлланилган суспензиялардан нисбатан юқори кўрсаткичлар КАС ўғити 7,0 л/га меъёрда -4,0 кг/га калий билан ва карбамид ҳам 7,0 кг/га меъёрда 4,0 кг/га калий билан аралаштириб қўлланилганда олиниб, 2010 йилни (гуллашда) шароитида мутаносиб равишда 742 см2 – 5809 м2 ва 652 см2 - 5437 м2 ни ташкил қилди. Пишиш даврида эса бу кўрсаткичлар янада ортиб 2397см2 – 19895 м2 ва 2286 см2-19065 м2 га тенг бўлган. КАС ва карбамид ўғитларининг ўзидан (калийсиз) тайёрланган суспензиялардан ҳам назоратдан юқори, лекин мақбул (13 ва 18) вариантларникига яқин кўрсаткичлар олинган. Ғўзани гуллаш даврида КАС -9,0 л/га + 7,0 кг фосфор ва карбамид 10,0 кг/га + 7,0 кг фосфор билан аралаштириб қўлланилгандаги суспензиялардан нисбатан юқори кўрсаткичлар олинди ва ғўзани пишиш даврида ўғит турларига мутаносиб равишда 18804 м2 ва 18800 м2 ни ташкил қилди ва назоратдан 1574 ва 1570 м2га, фақат КАС ва карбамид қўлланилган вариантларни кўрсаткичлари эса 2573 ва 2507 м2 га юқори бўлган. Демак, қўлланилган суспензияларни мақбул меъёрлари ғўза барг сатҳи юзасининг ортишига ва оқибатда фотосинтез жадаллиги, пахта ҳосилига мақбул таъсир кўрсатишдан далолат беради. 3.5. Фотосинтез соф маҳсулдорлиги Фотосинтез жараёнида онорганик моддалардан углеводлар ва бошқа моддалар шаклланади, қолаверса бу жараён фақат ёруғлик таъсирида ҳосил бўладиган энергия ҳосил бўлади. Кўпинча фотосинтез иборасини углеводлар ассимиляцияси деб аталади. Фотосинтез жараёнининг дастлабки моддаси карбонат ангдрид ва сув бўлиб, бу жараённи асосий ҳосиласи гексоза бўлиб ҳисобланади. А.А.Ничипорович [68 ;94 б] экинларни ҳосилини фотосинтез маҳсулдорлигига боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Азотли ўғитлар билан юқори миқдорда ва суғоришни кўпроқ ўтказиш натижасида ғўза ўсимлигининг барг сатҳи юзаси ортиши натижасида бир бирига соя бериб, фотосинтез жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги аниқланган. Бизни тадқиқотларда КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларини ғўзани гуллаш – амал даври охири оралиғида фотосинтез соф маҳсулдорлигига таъсири аниқланди (3.5.1-3.5.3-расмлар). Фотосинтезни соф маҳсулдорлигини ҳисоблашда И.М.Третяков [103 ;126 б] нинг қуйидаги формуласидан фойдаланилди: ЧПФ=Фотосинтез соф маҳсулдорлиги В2,В1 = қуруқ масса, г, Л1,Л2= барг юзаси, см2 В2-В1 =қуруқ массанинг кўпайиши, г/ўсимлик n=аниқлаш орасидаги муддат, кун. Расм- 3.5.1. КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (2-3 чин барглигида қўлланилганда) фотосинтез соф маҳсулдорлигига таъсири(г/м2 сутка). Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling