Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.6.2-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларини (шоналаш даврида қўлланилганда)
- 3.6.3-жадвал
КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларини (2-3 чинбаргли даврида қўлланилганда) ғўза органларидаги умумий азот, фосфор ва калий миқдорига таъсири, 2009 й.
3.6.2-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларини (шоналаш даврида қўлланилганда) ғўза органларидагиумумий азот, фосфор ва калий миқдорига таъсири, 2009 й. (%)
3.6.3-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларини (гуллаш даври бошида қўлланилганда) ғўза органларидагиумумий азот, фосфор ва калий миқдорига таъсири, 2009 й. (%)
Таъкидлаш жоизки, ғўза органларидаги умумий азот, фосфор ва калийни барча вариантлардаги миқдори суспензиялар ғўзани шоналаш даврида қўлланилганда нисбатан кўпроқ бўлди. Бу эса ғўза ўсимлигини ривожланиш даврларига боғлиқ ҳолда озиқа моддаларга талаби ортаборишини кўрсатади. Карбамидни 7,0 кг/га+4,0 кг/га калий аралашмаларидан тайёрланган суспензиялардан нисбатан юқори кўрсаткичлар олинди. Ғўза баргида умумий азот, фосфор ва калий миқдорлари мутаносиб равишда 0,860; 0,720 ва 1,200 % ни, пахтада эса 1,920; 0,940 ва 1,730 % ни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар албатта назоратдан юқори, КАС никидан мақбул кўрсаткичларига қараганда 0,030; 0,008; 0,210 % ва 0,020; 0,040; 0,030 % га кўпроқдир. Суспензиялар ғўзани гуллаш даврида қўлланилганда олинган маълумотларга қараганда назорат вариантида ғўзани барглари, чаноқлари, пояси ва пахтасида умумий азот миқдори мутаносиб равишда 0,700; 0,600; 0,700 ва 1,650 % ни ташкил қилди. КАС ўғити асосида тайёрланган суспензияни (КАС-9,0 л/га + 7,0 Р2О5) мақбул меъёри таъсири юқоридаги кўрсатичлар мутаносиб равишда назоратга нисбатан 0,070; 0,110; 0,020 ва 0,040 % га ортиқча бўлганлиги аниқланди. Лекин, КАС ўғитини суспензиясидан олинган бу кўрсаткичлар уни ғўзани шоналаш даврида қўлланилган (КАС-7,0 л/га+ 5,0 кг/га KCl) мақбул меъёрини таъсиридан 0,145; 0,100; 0,290 ва 0,300 % га камроқдир. Демак, қўлланилган КАС ўғити асосидаги суспензияларни таъсири ғўзани шоналаш даврида кўпроқ бўлганлиги кузатилди. Карбамид асосида тайёрланган суспензияни (Карбамид-10,0 кг/га +7,0 кг/га Р2О5) мақбул меъёри таъсирида ғўза органларидаги умумий азот миқдорлари мутаносиб равишда 0,800; 0,796; 0,900 ва 1,700 % ни ташкил қилди ва назоратга нисбатан 0,100; 0,196; 0,200 ва 0,050 % га ортиқча бўлганлиги аниқланди. Демак, қўлланилган суспензиялар орасида ўсимлик органларидагиумумий NPK ни кўпроқ миқдори карбамид асосида тайёрланганда аниқланди. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling