Lim, madaniyat va innovatsiya


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana09.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1472598
1   2   3   4   5
Bog'liq
БАДИИЙ АДАБИЁТГА ҚИЗИҚТИРИШ ЎҚИБ ТУШУНИШ

Nashr: 02 (2022) 
таъминлашга қаратилган бўлиб, бунинг учун ўқув жараёнига қуйидаги методларни 
жорий этиш мақсадга мувофиқ: 
1. Мутолаа-тадқиқот методи. У Н. Н. Светловская асарларида бир мунча 
даражада ўрганилган
4
. Ушбу метод ўзаро боғлиқ ақлий ва амалий ҳаракатларнинг 
доимий занжири сифатида қаралади, натижада бошланғич синф ўқувчиси 
бошқаларнинг ёрдамисиз ҳар бир китоб мазмунининг ташқи кўрсаткичларини аниқлай 
олади, уларни ўзаро боғлайди ва мавзу бўйича ягона, аммо асосли хулоса яратади
китобга жойлаштирилган асарларнинг табиати, миқдори, шунингдек, ўзига хос 
хусусиятлари, ўқиб тушуниш ва тушунганларини сўзлаб бериш мақсадини қўяди. Бу 
жараён бошланғич синф ўқувчилари учун ўзига хос тажриба ва ижодий ёндашиш 
малакасини юзага келтириади. 
2. Шахсий тажрибаларни фаоллаштириш методи. Айни мазмундаги метод 
тушунчаси рус методисти И. С. Якиманскаянинг концепциясида кузатилади
5

Ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини ўзларини асар қаҳрамонлари билан бир хил 
вазиятдаги ҳолатда тасаввур қилишга ундайди. Бу топшириқ орқали бошланғич синф 
ўқувчилари матн билан ўз ҳаётларидан қандайдир аниқ вазиятни тасаввур қилишга 
ҳаракат қиладилар, натижада уларда фақат тасаввургина эмас, балки ҳаётий тажриба 
фаоллашади, сўзлаб бериш орқали қай даражада матнни идрок этганларини намоён 
этадилар. 
3. Ўз-ўзини кузатиш ва таҳлил қилиш методи. Бу метод ҳам қардош халқлар 
методикасида тавсифланган
6
. Ўқитувчининг мақсади бошланғич мактаб ўқувчиларига 
ўз тажрибаларини акс эттирадиган тарзда муаммо туғдиришдир. Қўйилган муаммо, 
берилган саволлар ўқувчиларнинг бадиий матнни нечоғлик тўғри тушунганларини 
юзага чиқаришга хизмат қилади. 
4. Шахсга йўналтирилган саҳналаштириш методи. Ўқиб ўрганилган асарлар 
таҳлил қилиб ўрганилгандан сўнг ўқувчилар таҳлил асносида тушунганларини баён 
этадилар ва ўқитувчи тавсияси билан сюжетни театрлаштиришга киришадилар. Бу 
метод ҳам методикада муайян даражада тадқиқ қилинган
7

 
5. Ўзини тасдиқлаш методи. Ушбу метод бошланғич таълимнинг охирги 
синфида қўл келиши таъкидланади
8
. Биринчи синфдан давом этиб келаётган дастлабки 
китобхонлик тажрибаси ўқувчиларига китоб оламида ўз дидини, ўзига яқин ёзувчи ва 
шоирларини топишга кўмак беради. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчиларга турли ижодий 
4
Светловская Н.Н., Пиче-оол Т.С. Детская литература в современной начальной школе. Москва: Юрайт, 2018.
5
Якиманская И.С. Основы личностно ориентированного обравозания. Москва: Бином, 2011. 
6
Попова М. В. Психология как учебный предмет в школе. Москва: Владос, 2000.
7
Леонтев А.Н. Деятельность. Сознание. Личность. Москва: Педагогика, 1975. С.310.
8
Куницына В.Н. Межличностное общение: Учебник. СПб.: 2001.


121
FAN, TA'LIM, MADANIYAT VA INNOVATSIYA Jild: 01


Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling