Лойиҳа бошқаруви


Шартномаларни бошқаришни ташкиллаштириш ва унинг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet91/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

Шартномаларни бошқаришни ташкиллаштириш ва унинг 
функциялари 
Шартномага қўйиладиган талаблар қуйидагича: 
• шартнома қоидалари қисқача, тизимли равишда белгиланиши 
керак ва ноаниқликларга йўл қўймаслик керак; 
• шартнома яхши тилда ёзилган бўлиши керак; 
• шартнома тўлиқ бўлиши керак ва унинг таркибига кирадиган 
ҳужжатлар уларнинг мақсади бўйича аниқ белгиланиши керак; 
• шартномани лойиҳани амалга ошириш жараёнига қандай таъсир 
қилишини батафсил ўрганиш керак. 
Шартномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади: 
Буюртмачи (мижоз) - пудратчига шартноманинг предмети бўлган 
ишларни бажаришни ишониб топширган жисмоний ёки юридик шахс; 
Пудратчи - муайян хизматларни кўрсатадиган ва мижоз билан шарт-
нома имзолайдиган жисмоний ёки юридик шахс; 
Ижрочи(соискатель) - буюртмачи билан бошқа шахс ёки бошқа шахс-
лар билан шартнома тузадиган жисмоний ёки юридик шахс. 
Вакил - шартноманинг бажарилиши тугагунга қадар унинг барча 
ижрочиларини ифода этувчи ижрочилардан бири. 
Суб-пудратчи - пудратчига шартномада назарда тутилган ишларнинг 
бир қисмини бажариш топширилган жисмоний ёки юридик шахс ёки 
қўшма ижрочилар гуруҳлари; 
Қурилиш бошқаруви - буюртмачи томонидан лойиҳанинг қурилиш 
қисми учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга топширилган жисмо-
ний ёки юридик шахс ёки шериклар уюшмаси; 
Топшириқ - шартномада кўзда тутилган, характери ва бажариш муд-
дати бўйича шартномада кўзда тутилган ишлар ва хизматларнинг 
умумий мажмуи; 
Фавқулодда ҳолатлар - шерикларнинг назорати остида бўлмаган, 
шартномани бажаришга халақит берадиган ҳолатлар. 
Шартномани бошқариш қуйидаги фукцияларни ўз ичига олади: 
• контракт фаолияти стратегиясини, ахборот ва реклама стратегия-
сини танлаш жараёнлари; 
• шартномалар бўйича бажариладиган ишларнинг таркиби, номен-
клатураси ва муддатларини аниқлаш; 
етказиб берувчиларни танлаш
• ҳужжатларни тайёрлаш; 
шартномаларни тузиш, бажарилаётган ишларни кузатиб бориш; 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 130 ~ 
• якунланган шартномаларни ёпиш ва хисоб-китобни амалга 
ошириш. 
Ушбу функция қуйи функцияларга бўлинади: 
• ушбу босқичнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш; 
• босқичма-босқич ахборот тизимини шакллантириш; 
• лойиҳани қўллаб-қувватлаш зарурлигини аниқлаш; 
• сотиб олиш ва таъминлаш жараёни; 
• шартноманинг бажарилишини назорат қилиш; 
• шартнома бажарилишини баҳолаш. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling