Лойиҳа бошқаруви
Шартномаларни бошқаришни ташкиллаштириш ва унинг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
Шартномаларни бошқаришни ташкиллаштириш ва унинг
функциялари Шартномага қўйиладиган талаблар қуйидагича: • шартнома қоидалари қисқача, тизимли равишда белгиланиши керак ва ноаниқликларга йўл қўймаслик керак; • шартнома яхши тилда ёзилган бўлиши керак; • шартнома тўлиқ бўлиши керак ва унинг таркибига кирадиган ҳужжатлар уларнинг мақсади бўйича аниқ белгиланиши керак; • шартномани лойиҳани амалга ошириш жараёнига қандай таъсир қилишини батафсил ўрганиш керак. Шартномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади: Буюртмачи (мижоз) - пудратчига шартноманинг предмети бўлган ишларни бажаришни ишониб топширган жисмоний ёки юридик шахс; Пудратчи - муайян хизматларни кўрсатадиган ва мижоз билан шарт- нома имзолайдиган жисмоний ёки юридик шахс; Ижрочи(соискатель) - буюртмачи билан бошқа шахс ёки бошқа шахс- лар билан шартнома тузадиган жисмоний ёки юридик шахс. Вакил - шартноманинг бажарилиши тугагунга қадар унинг барча ижрочиларини ифода этувчи ижрочилардан бири. Суб-пудратчи - пудратчига шартномада назарда тутилган ишларнинг бир қисмини бажариш топширилган жисмоний ёки юридик шахс ёки қўшма ижрочилар гуруҳлари; Қурилиш бошқаруви - буюртмачи томонидан лойиҳанинг қурилиш қисми учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга топширилган жисмо- ний ёки юридик шахс ёки шериклар уюшмаси; Топшириқ - шартномада кўзда тутилган, характери ва бажариш муд- дати бўйича шартномада кўзда тутилган ишлар ва хизматларнинг умумий мажмуи; Фавқулодда ҳолатлар - шерикларнинг назорати остида бўлмаган, шартномани бажаришга халақит берадиган ҳолатлар. Шартномани бошқариш қуйидаги фукцияларни ўз ичига олади: • контракт фаолияти стратегиясини, ахборот ва реклама стратегия- сини танлаш жараёнлари; • шартномалар бўйича бажариладиган ишларнинг таркиби, номен- клатураси ва муддатларини аниқлаш; • етказиб берувчиларни танлаш; • ҳужжатларни тайёрлаш; • шартномаларни тузиш, бажарилаётган ишларни кузатиб бориш; ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 130 ~ • якунланган шартномаларни ёпиш ва хисоб-китобни амалга ошириш. Ушбу функция қуйи функцияларга бўлинади: • ушбу босқичнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш; • босқичма-босқич ахборот тизимини шакллантириш; • лойиҳани қўллаб-қувватлаш зарурлигини аниқлаш; • сотиб олиш ва таъминлаш жараёни; • шартноманинг бажарилишини назорат қилиш; • шартнома бажарилишини баҳолаш. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling