Лойиҳа Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Download 63.46 Kb.
bet25/26
Sana16.02.2023
Hajmi63.46 Kb.
#1204123
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Қонун (ДФХ) (2)

57-модда. Давлат пенсия таъминоти

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тайинланадиган барча турдаги давлат пенсиялари давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан қонунда белгиланган асосларга кўра қўлланилади.


Вафот этган давлат фуқаролик хизматчисининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.
Аёлларда йигирма йилдан ва эркакларда йигирма беш йилдан ортиқ давлат фуқаролик хизмати стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиянинг таянч миқдори пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун
қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг уч фоизига оширилади. Бунда пенсиянинг умумий суммаси пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Давлат фуқаролик хизматчисининг давлат пенсия таъминоти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчиларига пенсияларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш тартиби ҳамда уларнинг миқдорлари фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.


10-боб. Якунловчи қоидалар


58-модда. Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш

Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.




59-модда. Халқаро ҳамкорлик

Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.




60-модда. Низоларни ҳал этиш

Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


61-модда. Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.





Download 63.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling