Лойиҳа Халлиева Наргиза Розиковнанинг
Илмий натижаларнинг тўғрилиги ва янгилигига берилган баҳо
Download 55.11 Kb.
|
7 Илмий кенгаш хулосаси Халлиева Н Р 10 та
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти.
- Диссертация натижаларидан фойдаланилганлиги ва фойдаланиш бўйича тавсиялар
Илмий натижаларнинг тўғрилиги ва янгилигига берилган баҳо. Тадқиқот натижаларининг ҳаққонийлиги ишда қўлланилган ёндашув ҳамда таклифларнинг мақсадга мувофиқлиги, маълумотларнинг ишончли расмий манбалардан олинганлиги, шунингдек, тадқиқотлар меъёрий-ҳуқуқий-хужжатлар ва таҳлил, маълумотларга асосланганлиги ҳамда хулосалар ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти унда ишлаб чиқилган назарий, услубий хулоса ва тавсиялардан туризм соҳаси орқали иқтисодиётдаги бандлик даражасини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишларининг назарий-услубий асосларини бойитишда ҳамда илмий аппаратини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти тадқиқот натижаларидан республика ҳудудларидаги туризм салоҳиятидан фойдаланган ҳолда қўшимча иш ўринларини яратиш борасида ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган тадбирларнинг амалий жиҳатларини такомиллаштириш, олий таълим муассасаларида аҳоли бандлигини таъминлашда туризм соҳасининг ролини ошириш йўллари бўйича “Меҳнат иқтисодиёти”, “Туризм менежменти”, “Иқтисодиёт асослари”, “Халқаро туризм”, “Туризм ва меҳмонхона хўжалиги”,“Миллий иқтисодиёт” каби фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Диссертация натижаларидан фойдаланилганлиги ва фойдаланиш бўйича тавсиялар. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан туризм соҳаси орқали иқтисодиётдаги бандлик даражасини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишларининг назарий-услубий асосларини бойитишда ҳамда илмий аппаратини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Туризм соҳасини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини таъминлашга таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш харажатларининг 30%гача миқдорини давлат томонидан субсидиялаш асосида туристларга меҳмонхона хизмати ҳажмини ошириш орқали аҳолининг қўшимча бандлигини таъминлаш таклифи Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан “Вилоятда туризм салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/43-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фуқароларнинг ўз турар жойларидан унумли фойдаланиши ҳамда туризм соҳасида 25 мингдан ортиқ иш ўринларини ташкил этиш имконини яратган; маҳаллий ва хорижлик туристларга саёҳат жараёнида қулайлик яратиш мақсадида аеропорт ҳамда темир йўл вокзаллари ёнида маҳаллий аҳоли томонидан автомобилларни ижарага бериш ва автомобилларга енгил хизмат кўрсатиш турларини ташкил этиш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш таклифи Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан “Вилоятда туризм салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/43-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши туристлар учун енгиллик ва қулайликлар яратиш ҳамда туризм имиджини ошириш имконини берган; Бухоро амирлиги тарихига оид ҳали кенг жамоатчилик эътиборига етказилмаган муҳим маълумотлар, ноёб қизиқарли экспонатлар бўйича кенг ва батафсил ёритиб берувчи қўшимча тақдимот хоналари ҳамда ойнаванд экспозицияларни ташкил этиш орқали қўшимча мутахассислар ва музей ходимлари бандлигини таъминлаш таклифи Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан “Вилоятда туризм салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/43-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши вилоятдаги тарихий манбаларни жамоатчиликка кенг тарғиб этиш, музейлар ва кўргазмалар салоҳиятидан фойдаланишни кенгайтириш асосида қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда туристлар оқимини оширишга имкон яратган; Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан “Вилоятда туризм салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/43-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши вилоятда узоқ муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг прогноз параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган. Download 55.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling