Лойиҳа матни 19823-(22189)


Сертификациялаш марказини


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana01.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1317650
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Лойиҳа матни - 19823-(22189)

Сертификациялаш марказини (кейинги ўринларда –Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи
маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш)
орқали ўзини ўзи банд қилган шахслар (кейинги ўринларда – фрилансерлар) Марказ резиденти
мақомини олган тақдирда меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан
фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
8. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириб бориш;
тайёрлов курсларини битирган фрилансерлар ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари
ўқувчилари ҳамда тайёрлов курслари битирувчиларини касб-ҳунар кўникмаларини баҳолаш ҳамда
тегишли турдаги сертификат бериш мақсадида синовлар ўтказиш;
веб-фрилансерларнинг касби, тажрибаси, хизматлари нархи кесимида Ягона реестрини
юритиш ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, кўрсатилаётган хизматлар (товарлар)
сифатини баҳолаш ҳамда истеъмолчилар томонидан фикр-мулоҳазалар орқали уларнинг
рейтингини юритиш;
малака ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда сертификатлаш юзасидан ривожланган
мамлакатларда фаолият кўрсатувчи халқаро ва хорижий сертификатлаш ташкилотлари билан
ҳамкорликни йўлга қўйиш.
9. Белгилансинки, қуйидаги солиқлар миқдорлари 50 фоизга камайтирилади:
касб-ҳунар сертификатига эга бўлган ўқувчилар ишга жойлашгандан биринчи йилда иш
ҳақи кўринишида олган даромадлари учун – жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи;
касб-ҳунар сертификатига эга бўлган ўқувчиларни ишга қабул қилган тадбиркорлик
субъектлари учун уч йил  муддатга  ушбу битирувчилар меҳнатига ҳақ тўлашга доир
харажатларидан олинадиган ижтимоий солиқ миқдори.
10. Халқ таълими 
вазирлиги икки ой муддатда 
микрофирма ва кичик корхона умумий
ўрта таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд
бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 50 фоиз ошадиган бўлса
микрофирма
ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда,
ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун улар қонун ҳужжатларида назарда
тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилмаслиги бўйича
тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қонун лойиҳасини
Вазирлар Маҳкамасига киритсин.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling