Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 138 гувоҳномасини алмаштириш ёҳуд йўқолгани ўрнига янгисини бериш учун талабгор маълумотлари ахборот тизимида тасдиқланади, ахборот тизими орқали (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) талабгорнинг шахсий телефон рақамига смс ҳабарнома юбориш орқали, шунингдек Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади. Шундан сўнг талабгор, доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги Инспекция органига бориб ахборот тизимига фото расмга тушади ва электрон имзо қўйгандан сўнг, унга ахборот тизими орқали тайёрланган тракторчи-машинист гувоҳномаси тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш китоби уни олганлиги тўғрисида имзо қўйилиб топширилади. 83. Бир неча тоифали техникаларни бошқаришга рухсати бўлган шахс тракторчи- машинист гувоҳномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифалардан бирортасини олиши мумкин. 84. Тракторчи-машинист гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган гувоҳноманинг «Алоҳида белгилар учун» номли катагига биринчи маротаба олган эски гувоҳноманинг серияси, тартиб рақами ва берилган куни ёзиб қўйилади. 85. Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолатларда) тракторчи- машинист гувоҳномаси янгиси 69 -банднинг б) қаторига асосан берилади. 86. Йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномасининг янгиси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан олиб қўйилмаганлиги тўғрисида маълумотнома олингандан сўнг берилади. 87. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига янги гувоҳнома берилгандан кейин, йўқолган гувоҳнома топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва Инспекцияга топширилади ҳамда белгиланган тартибда йўқ қилинади. 88. Эски нусхадаги тракторчи-машинист гувоҳномаларини янги нусхадаги тракторчи- машинист гувоҳномаларига алмаштиришда, фақат эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси олинади, белгиланган ставкада йиғим ундирилгач, янги намунага алмаштирилади. Шубҳали ҳолатларда эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномасини берилишининг қонунийлиги ўрганилади. 89. Тракторчи-машинистларга юқори класс беришда имтиҳон олиш ва гувоҳнома бериш учун белгиланган миқдорда йиғим ундирилади. Тракторчи-машинистларга юқори класс берилаётганда тракторчи-машинист гувоҳномаси алмаштирилади ва гувоҳноманинг алоҳида белгилари жойига класс қайд этилган ҳолда янгиси берилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling