Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-боб. Тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштириш
project.gov.uz
22.10.2022 135 номзоднинг натижалари мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ тўлдириладиган «Тракторчи- машинистларга гувоҳномалар беришда имтиҳон натижалари тўғрисида имтиҳон варақаси»га ёзилади ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади. 58. Тракторчи-машинистларни техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқаролар, тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари ҳамда назарий ва амалий имтиҳон топширишлари лозим. 59. Чет давлат фуқароларига тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш тартиби ушбу Регламентда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлатда соҳа буйича ўқиганлиги тўғрисида диплом ёки гувоҳномаси, агарда тракторчи-машинист гувоҳномаси олинган бўлганда белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилгандан кейин назарий ва амалий имтихон топшириш йўли билан лозим тоифадаги янги тракторчи-машинист гувоҳномаси берилади. 60. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «B», «С», «D», «Е», «F» тоифаларидаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаларни бериш Инспекция томонидан амалга оширилади. 61. Техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тамом бўлгандан кейин тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтихон топшириш йўли билан берилади. 4-боб. Тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштириш 62. Назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтган талабгорларга тракторчи-машинист гувоҳномаси берилади. Тракторчи-машинист гувоҳномасини автоматлаштирилган ахборот тизими орқали гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами электрон шаклланади ва имтиҳон варақасида қайд этилади. Тракторчи-машинист гувоҳномасидаги маълумотлар «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида ёзилади. Тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади. 63. Тракторчи-машинист гувоҳномаси берилишининг асослилиги ва тўғри тўлдирилганлиги Инспекция ходими томонидан текширилиб, назорати олиб борилади. Ахборот тизимида тракторчи-машинистлар тўғрисида маълумотлар электрон юритилади. 64. Тракторчи-машинист гувоҳномасида бошқаришга рухсат этилган техника тоифаси қайд этилади. 65. Тракторчи-машинист гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, тракторчи-машинист гувоҳномаси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling