Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
131
талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат:
тиббий маълумотнома (083-шакл) ;
белгиланган йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн
вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда
сўраб олади);
«Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда:
тегишли тоифадаги техникани бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги
ҳақидаги гувоҳнома;
диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўқиганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан
кўчирма нусхалар.
36. Талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — идентификация ID карта (фуқаролик
паспорти) («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали
электрон тарзда олинади);
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ички ишлар органларининг
рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги
маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги
томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур
фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно);
чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички
ишлар органининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи тўғрисидаги белгиси
қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон
Республикасида аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини
тасдиқловчи ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи
ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
37. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, мулкдор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб,
сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
38. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти
бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли
вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан
ҳам тасдиқланиши мумкин.
39. Тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш ва
имтиҳонни ўтказиш учун давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) ушбу Регламентга
7-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг
биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг»
тизими орқали тасдиқланади.
40. Тўлов (йиғим)лар қуйидаги тартибда тақсимланади:



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling