Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 129 билим даражаси; тракторчи-машинистликка номзодларга амалий бошқаришни ўргатиш учун белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган майдонча, дала майдончаси, техника ёки ундан фойдаланиш тўғрисида шартноманинг мавжудлиги. Таълим муассасасига унга мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналаридан, улардаги жиҳозлар ва машқ техникаларидан ўқув машғулотлари жараёнида фойдаланилади. 20. Комиссия таълим муассасасининг ушбу Регламент талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиш якунлари бўйича Регламентга 4-иловага мувофиқ намунада икки нусхада далолатнома тузилади ва Инспекция томонидан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси Инспекцияда, иккинчи нусхаси таълим муассасасида сақланади. 21. Далолатномада таълим муассасаси техникаларни бошқарувчи тракторчи- машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш талабларига «жавоб беради» ёки «жавоб бермайди» деб хулоса берилади. Инспекция ушбу далолатномани юридик шахсга қоғоз шаклда беради, Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХПга электрон шаклда юборилади. 22. Далолатномада «жавоб беради» деб хулоса берилганда, далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш кунида таълим муассасаси Инспекциянинг «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади ва Инспекциянинг тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш таълим муассасалари ҳисобига олинади. Ушбу таълим муассасасасига «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизимига таълим муассасаси ҳамда ўқув гуруҳларига қабул қилинган талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун логин парол берилади. Таълим муассасаси ахборот тизимига таълим муассасасининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисидаги гувоҳнома рақами, тайёрланадиган тракторчи-машинистларнинг тоифаларини киритади. 23. Таълим муассасалари ўқув гуруҳларининг сони, назарий ва амалий машғулотларнинг бошланиши ва ўқиш муддати тўғрисидаги қарорларини Инспекция билан келишади. 24. Ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар рўйхати ва улар тўғрисидаги маълумотлар машғулотлар бошланишидан аввал таълим муассасаси томонидан «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади. Ўқув гуруҳлари ўқишни бошлагандан сўнг 3 иш кунидан кейин ўқувчилар рўйхати ахборот тизимига киритилмайди. 25. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларида номзодлар сони 25 кишидан ошиши мумкин эмас. 26. Таълим муассасаси ўқув гуруҳларида ўқиш якунлангандан сўнг, тегишли тоифадаги техникани бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома маълумотларини берилган санасидан бошлаб 5 иш кунида «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиши лозим. 27. Инспекцияда белгиланган тартибда ҳисобга олинган таълим муассасаларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир марта, ўқув гуруҳларининг ўқув |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling