Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар
project.gov.uz
22.10.2022 125 Талоннинг орқа томонида ўтказилган техник кўрик натижаси, жорий ва навбатдаги техник кўрикдан ўтиш санаси кўрсатилади. Талондаги ёзувлар Техника ҳолатини назорат қилиш инспектори томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва махсус штампи билан тасдиқланади. project.gov.uz 22.10.2022 126 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил «___» _______даги ___-сон қарорига 6-ИЛОВА Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл- қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Регламент юридик шахсларнинг тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаларини ҳисобга олиш, шунингдек, жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — талабгор) имтиҳонларга рухсат бериш, имтиҳонлар олиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни (кейинги ўринларда техника деб аталади) бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларига олий таълим ва малака ошириш муассасалари, профессионал таълим муассасалари ҳамда йўналиш бўйича таълим бериш лицензиясига эга бўлган бошқа давлат, нодавлат юридик шахслар киради. 2. Мазкур Регламент бўйича тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаларини ҳисобга олиш ва ўқув жараёнларини назорат қилиш ҳамда имтиҳонларга рухсат бериш, имтиҳонлар олиш, техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича кўрсатиладиган хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати, худудий бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан амалга оширилади. Мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси унинг намунаси ва таснифига мувофиқ равишда Инспекция томонидан тайёрланади. 3. Барча қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, уларнинг тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра «А», «B», «С», «D», «Е» ва «F» тоифаларига бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи белги қўйилади. 4. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг «А», «B», «С», «D», «Е» ва «F» катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга: «А» тоифа — 30 от кучигача бўлган ғилдиракли тракторлар; «B» тоифа — 30 от кучи ва ундан юқори от кучига эга бўлган ғилдиракли тракторлар; «C» тоифа — занжирли тракторлар; «D» тоифа — механик трансмиссияли ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling