Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 134 Имтиҳонлар жараёнида талабгорларнинг аввал назарий билимлари, кейин амалий билимлари текширилади. Назарий имтиҳондан ўтмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди. 52. Назарий имтиҳон «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизими тест шаклида ўтказилади. Назарий имтиҳон 15 та электрон тест саволларидан тузилган, ҳар бир саволга 3 — 5 та жавоб вариантлари келтирилган, жавоблардан 1 таси тўғри бўлиши керак. Имтиҳон саволларига жавоб бериш (тўғри жавоб вариантини танлаш) учун тракторчи- машинистликка номзодга 15 дақиқа вақт берилади. Имтиҳон хронометражи ахборот тизими томонидан юритилади, ушбу вақт тугагач, имтиҳон автоматик тарзда тўхтатилади. Назарий имтиҳон натижалари «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан автоматик тарзда баҳоланади. Бунда тракторчи-машинистликка номзод имтиҳон учун ажратилган вақтда имтиҳон саволларининг: 12 та ва ундан кўпига тўғри жавоб берса — «топширди»; 12 тадан камига тўғри жавоб берса — «топширмади» якуний баҳоси «Тракторчи- машинист» автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан автоматик тарзда қўйилади. Имтиҳон топшириш жараёнида тракторчи-машинистликка номзодларга бирор-бир адабиёт, мобил алоқа, техник ёки бошқа ахборот воситасидан фойдаланишга, имтиҳон ўтказиш жараёнига дахлдор бўлмаган шахслар ҳамда бошқа тракторчи-машинистликка номзодлар билан мулоқотга киришишга рухсат этилмайди. 53. Назарий имтиҳондан ўтган талабгорларга амалий имтиҳонни топширишга рухсат этилади. Амалий имтиҳон топшириш учун давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади. 54. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий ҳисобланади. Агар номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у қайта назарий имтиҳонга такроран юборилади. 55. Барча тоифадаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун амалий имтиҳонлар Инспекция бошлиғининг буйруғи асосида тузиладиган комиссиялар томонидан қабул қилинади; комиссия таркиби камида уч кишидан иборат бўлади, комиссия таркибига Инспекция, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин; имтиҳон комиссияси аъзолари йўл ҳаракати, техника хавфсизлиги қоидаларини ва имтиҳон олиш услубини билиши, бошқариш бўйича текширилаётган тоифадаги техникага оид билимларга эга бўлиши шарт. Инспекция ходими комиссия раиси ҳисобланади. 56. Амалий имтиҳонда қайси тоифали тракторлар ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома учун фақат шу тоифадаги техникани бошқариш бўйича топширувчининг малакаси текширилади. 57. Йўл ҳаракати, техника хавфсизлиги қоидалари ва амалий бошқариш бўйича |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling