Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш ва имтиҳон ўтказиш давлат хизматларини
project.gov.uz
22.10.2022 130 жараёни эса — ҳар ойда камида бир марта текширилади. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмаётган таълим муассасаларига нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари қўлланилиши орқали муносабат билдирилади. 28. Агар камчилликлар мавжуд таълим муассасаси таъсир чораларида кўрсатилган муддат мобайнида камчиликларни бартараф этмаса, янги ўқув гуруҳларини Инспекцияда рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади ва мазкур йўналиш бўйича ўқитишни тўхтатиш ёки лицензиясини бекор қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдимнома киритилади. Ушбу таълим муассасасига «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш тўхтатилади. 29. Янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш кўрсатмадаги камчиликлар таълим муассасаси томонидан бартараф этилганидан сўнг унинг фаолиятини қайта йўлга қўйишга рухсат этилади. 30. Инспекцияда тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари бўйича назорат-кузатув йиғмажилди юритилади. Унда таълим муассасаларининг моддий-техник базаси, ўқув техникаларининг рўйхати, амалий машғулот ўтказиладиган йўналишли харита нусхаси, ўқув гуруҳларини текшириш ҳақидаги маълумотлар, текшириш далолатномалари, йил давомида амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва бошқа маълумотлар жамланади. 3-боб. Техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш ва имтиҳон ўтказиш давлат хизматларини кўрсатиш тартиби 31. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш ва имтиҳонни ўтказиш давлат хизмати мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. 32. Талабгорнинг мурожаати унинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги Инспекцияда кўриб чиқилади. 33. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Инспекцияга ёки Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади, шунингдек давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 34. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Инспекция ёки Марказ ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 6- иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади. 35. Тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш ва имтиҳонни ўтказиш учун талабгор Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади: талабгорнинг (Регламентга 6-иловадаги намуна) сўровнома; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling