Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 133 46. Тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш 3 иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади. 47. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан сўнг, Инспекциянинг масъул ҳодими томонидан талабгор имтихон топширувчилар рўйхатига киритилади ва назарий имтихон ўтказиш санаси ва вақти Инспекция томонидан талабгорнинг шахсий телефон рақамига смс ҳабарнома юбориш орқали, шунингдек Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади. 48. Имтиҳон белгиланган вақтда талабгор узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмай қолган ҳолларда, уни яна бир бор имтиҳон топшириш имконияти сақланиб қолади. 49. Имтиҳон топширишга ўқув муддати якунида А, B, C, D тоифасидаги техникаларни бошқариш йўналиши бўйича 18 ёшга тўлган, А, B, C, D, E тоифаси ва А, B, C, D, E, F тоифасидаги техникаларни бошқариш йўналиши бўйича эса — 20 ёшга тўлган шахсларга рухсат этилади. 50. А, B, C, D тоифасидаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи- машинист гувоҳномасини олиш учун 280 соатдан кам бўлмаган назарий ва амалий ўқув дастури асосида таълим муассасаларини битирган, таълим муассасалари томонидан берилган (сертификат, гувоҳнома ва ҳ.к.) ҳужжатга эга бўлган; А, B, C, D тоифасидаги техникаларни бошқариш хуқуқига эга фуқаролар: E тоифаси учун – 86 соат; E, F тоифаси учун – 152 соатли ўқув дастури асосида малака оширгандан сўнг, имтиҳонлар топширишга рухсат этилади. Шунингдек, 20 ёшга тўлган фуқаролар тўғридан-тўғри: А, B, C, D, E тоифаси учун - 360 соат; А, B, C, D, E, F тоифаси учун 440 соатдан кам бўлмаган назарий ва амалий ўқув дастури асосида таълим муассасаси томонидан берилган (сертификат, гувоҳнома ва ҳ.к.) ҳужжатга эга бўлган фуқароларга берилиши мумкин. Машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, тракторчи- машинистларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади. Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади. Техникаларни бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. 51. Имтиҳонлар «Тракторчи-машинист» автоматлаштирилган ахборот тизимида аввал назарий, сўнг амалий кетма-кетликда ўтказилади. Назарий имтиҳонда тракторчи-машинистликка номзоднинг йўл ҳаракати қоидалари, техникалар хавфсизлиги қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари, амалий имтиҳонда эса техникани бошқариш кўникмалари синовдан ўтказилади ва баҳоланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling