Лойиҳа матни 67027-(69933)


техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш — техникани вақтинчалик рўйхатдан
ўтказиш ҳақида техник паспорт ва техник гувоҳнома ҳамда ДРБни бериш;
рўйхатга олиш жойи  — техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни амалга
оширувчи Инспекциянинг жойлашган жойи;
вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш тадбирлари  — қонун ҳужжатларига мувофиқ
Инспекция томонидан техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳақида техник паспорт ва
техник гувоҳнома ҳамда ДРБни беришдан иборат вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш бўйича
ҳаракатлар комплекси;
рўйхатдан ўтказиш ҳужжати  — техникадан фойдаланишга ҳуқуқ берилганлигини


project.gov.uz
22.10.2022
35
тасдиқловчи, яъни рўйхатдан ўтказиш ҳақида техник паспорт, техник гувоҳнома, шунингдек,
техникани рўйхатдан ўтказиш китоби;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари — идоравий бўйсинуви
ва мулк шаклларидан қатъий назар, русуми ва туридан қатъий назар барча турдаги тракторлар
(ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги
машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари;
қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва
экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар,
чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машиналари ва технологик ускуналари,
сув насослари
(22 кВт ва ундан юқори қувватли двигателлар билан жиҳозланган), кичик механизация
мосламалари.
4. Техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси марказий аппарати, худудий бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари
(кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.
5. Инспекция, Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки Ўзбекистон
Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)
орқали техника эгасининг сўровномаси асосида Инспекция томонидан техникалар вақтинчалик
рўйхатдан ўтказилади.
6. Техникаларнинг тузилмаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий-
ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган «
Қишлоқ хўжалиги техникалари
конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент
»  (кейинги ўринларда
Техник регламент деб аталади), шунингдек, техника хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги
меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши лозим.
7. Техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ишлари тўлов олдиндан амалга
оширилгандан сўнг бажарилади.
8. Техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш Инспекция томонидан қуйидаги
ҳолатларда амалга оширилади:
а) техникалар «вақтинча олиб кириш» божхона режимига жойлаштирилган кундан сўнг 10
иш куни ичида;
б) техника тажриба намуналари синовларидан ўтказилганда;
в) техника ҳужжатларининг қонунийлигига аниқлик киритилиши талаб этиладиган
ҳолатларда;
г) техника техника эгасиининг манзили ўзгарганда, техниканинг вақтинчалик рўйхатдан
ўтказиш жойини ўзгартириш талаб этилганда;
д) олти ойдан кўп бўлган муддатга унинг манзили вақтинчалик ўзгарганда, техника
рўйхатда турган ҳудуддан чиқиб кетганда
9. Техника техника эгаси ҳисобланувчи жисмоний ёки юридик шахснинг номига
вақтинчалик рўйхатдан ўтказилади.
Юридик шахс ташкил этмасдан фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling