Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
38
ишончнома;
вакил шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг 
«а» кичик бандида 
кўрсатилган
ҳужжатлар).
20. Техникани вақтинчалик рўйхатга олишга асос бўлувчи ҳужжатларга қуйидагилар
киради:
«вақтинчалик олиб кириш» божхона режимига жойлаштирилган божхона юк
деклорацияси (Давлат божхона қўмитаси ахборот тизимидан интеграциялашув платформаси
орқали электрон олинади);
техника синовдан ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот;
техника эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган манзили вақтинчалик ўзгарганлик
ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (рўйхатга қўйилганлиги белгиси билан паспорт, хизмат
сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар), нотариус томонидан тасдиқланган ва техникани
вақтинчалик фойдаланишга олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (шартнома,
ишончнома ва ҳ.к.);
техникаларнинг тўхташ (сақлаш) жойи тўғрисида маълумотлар.
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган ва «вақтинчалик олиб кириш»
божхона режимига жойлаштирилган техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш божхона юк
декларациясида кўрсатилган муддатга амалга оширилади.
22. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, техника эгаси маълумотларнинг тўғрилигини
текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
23. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти
бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли
вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан
ҳам тасдиқланиши мумкин.
24. Техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) 6-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг
биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг»
тизими орқали тасдиқланади.
25. Тўлов (йиғим)лар қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини
ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг
электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича
махсус ҳисобварағига;
20 фоизи – Республика бюджетига;
қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling