Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
40
ҳужжатлар текширилади
ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганда, умумий асосларга кўра ва
белгиланган тартибда Инспекция томонидан узайтирилади.
28. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
29. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай
босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан бош
тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси
қайтарилмайди.
30. Техника эгаси техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун давлат хизматлари
марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими
томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга
электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга
электрон шаклда юборилади.
3-боб. Техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш ҳамда уларга
давлат рақам белгилари, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш тартиби
31. Инспекция техника эгаси ёки унинг вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларни
кўриб чиқиб, техниканинг тури, русуми, идентификацион, шасси (рама) ва двигатель рақамининг
рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келишини кўрикдан ўтказиб
солиштиргандан кейин техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказади ёки ўтказишни рад этади.
32. Техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, мазкур Регламентнинг
18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганидан сўнг, 2 иш кунидан
кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Бунда техника эгаси техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида
кўрсатилган маълумотларга тўғри келишини кўрикдан ўтказиш учун Инспекцияга тақдим этиши
шарт.
Шунингдек, техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда қўшимча маълумот олиш талаб
этилган тақдирда, ушбу масалалар бўйича келиб тушган аризалар 10 иш кунида кўриб чиқилади.
33. Техника техник кўрикдан ўтказилиб, ҳужжатлар аслига мувофиқ
ва тўлиқ бўлганда, вақтинчалик рўйхатдан ўтказилади, бунда Инспекциянинг техникани
рўйхатдан ўтказиш китобига ва тегишли ахборот тизимига тегишли маълумот киритилади.
34. Техника вақтинчалик рўйхатдан ўтказилганда техника эгасига Инспекция томонидан
давлат рақам белгиси ва техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида техник паспорт
ёки техник гувоҳнома берилади ҳамда ушбу хужжатларни олганлиги тўғрисида техника эгаси
техникани рўйхатдан ўтказиш китобида имзо билан тасдиқлайди.
Олдин берилган техникани рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги техник паспорт ёки техник
гувоҳнома ҳамда ДРБ, рўйхатга қўйилаётган Инспекция органига топширилади.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling