Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 128 текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. 11. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. 12. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш учун йиғим ундирилмайди. 13. Давлат хизматини кўрсатиш қуйидаги ҳолатларда Инспекция томонидан рад этилади: сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши; таълим муассасининг моддий-техника ва ўқув методик базасини кўрикдан ўтказиш учун инспекция комиссиясига 8 иш кунигача тақдим этилмаганда. 14. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. 15. Юридик шахс давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мулкдор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. 16. Юридик шахс тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади. 17. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш 8 иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади. 18. Сўровнома Инспекцияга келиб тушгандан сўнг, Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимларининг буйруғига асосан тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасасининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси кўрикдан ўтказиш учун текширув комиссияси тузилади. Текширув комиссияси Инспекция, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларидан иборат таркибда тузилади. Инспекция ходими комиссиянинг раиси ҳисобланади. 19. Комиссия техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасасининг моддий-техника ва ўқув-методик базасининг қуйидаги талабларга жавоб беришини кўриб чиқади: камида 48 кв.м. майдонга эга бўлган ўқув хоналарининг мавжудлиги, номзодлар учун зарур шароитлар яратилганлиги, белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техника жиҳозлари билан таъминланганлиги; таълим муассасасининг иш режасига киритилган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл- қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш бўйича амалий машғулотларни тўлиқ ўтказиш учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги; муҳандис-педагоглар, инструкторлар ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумоти ва |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling