Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-боб. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёҳуд йўқолгани ўрнига янгисини бериш тартиби
project.gov.uz
22.10.2022 136 беришни қайд этиш китобига шахсан имзо қўяди. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ўқув муассасасини тугатган фуқароларга Инспекция томонидан имтиҳон якуни бўйича берилиши мумкин. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ваколатнома (ишончнома) бўйича берилмайди. 5-боб. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёҳуд йўқолгани ўрнига янгисини бериш тартиби 66. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёҳуд йўқолгани ўрнига янгисини бериш давлат хизмати мазкур Регламентга 9-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. 67. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Инспекцияга ёки Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади, шунингдек давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 68. Мулкдор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Инспекция ёки Марказ ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 10- иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади. 69. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёҳуд йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун талабгор Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади: а) тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш учун: талабгорнинг (Регламентга 10-иловадаги намуна) сўровномаси; эски намунадаги, шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келган тракторчи-машинист гувоҳномаси; белгиланган йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади). б) тракторчи-машинист гувоҳномаси йўқолганда янгисини бериш учун: талабгорнинг (Регламентга 10-иловадаги намуна) сўровнома; талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат: фуқаронинг ўқишни тамомлаганлиги тўғрисидаги таълим муассасасининг гувоҳномаси ёки имтиҳон варақаси (ахборот тизимида қайд этилмаган ҳолатларда); белгиланган йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади). 70. Талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга 36-бандда назарда тутилган ҳужжатлар киради. 71. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling