Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
135
номзоднинг натижалари мазкур Регламентга
8-иловага
мувофиқ тўлдириладиган «Тракторчи-
машинистларга гувоҳномалар беришда имтиҳон натижалари тўғрисида имтиҳон варақаси»га
ёзилади ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома
имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
58. Тракторчи-машинистларни техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Техникани бошқариш
ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқаролар, тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун, маҳрум
қилиш муддатидан қатъи назар, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари ҳамда назарий ва амалий
имтиҳон топширишлари лозим.
59. Чет давлат фуқароларига тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш тартиби ушбу
Регламентда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлатда соҳа буйича ўқиганлиги
тўғрисида диплом ёки гувоҳномаси, агарда тракторчи-машинист гувоҳномаси олинган бўлганда
белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилгандан кейин назарий ва амалий имтихон топшириш
йўли билан лозим тоифадаги янги тракторчи-машинист гувоҳномаси берилади.
60. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «B», «С», «D», «Е», «F» тоифаларидаги
техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаларни бериш
Инспекция томонидан амалга оширилади.
61. Техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тамом бўлгандан кейин
тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтихон топшириш йўли
билан берилади.
4-боб. Тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштириш
62. Назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтган талабгорларга тракторчи-машинист
гувоҳномаси берилади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасини автоматлаштирилган ахборот тизими орқали
гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами электрон шаклланади ва имтиҳон варақасида қайд
этилади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасидаги маълумотлар «Тракторчи-машинист»
автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида ёзилади.
Тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов
(йиғим) ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
63. Тракторчи-машинист гувоҳномаси берилишининг асослилиги ва тўғри
тўлдирилганлиги Инспекция ходими томонидан текширилиб, назорати олиб борилади.
Ахборот тизимида тракторчи-машинистлар тўғрисида маълумотлар электрон юритилади. 
64. Тракторчи-машинист гувоҳномасида бошқаришга рухсат этилган техника тоифаси
қайд этилади.
65. Тракторчи-машинист гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс
паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, тракторчи-машинист гувоҳномаси



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling