Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 132 а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда: 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи – Республика бюджетига; қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; 11,75 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи – Республика бюджетига; қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда: 20 фоизи – Республика бюджетига; 80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. 41. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимнинг амалга оширилмаганлиги хизматларни кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда Инспекция томонидан тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш рад этилади: сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; талабгор томонидан 35-бандда кўрсатилган ҳужжатлар 3 иш кунигача Инспекцияга тўлиқ тақдим этилмаганда. 42. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. 43. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мулкдор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди. 44. Талабгор имтиҳонни топшириш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади. 45. Инспекция тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли маълумотлар тўғрилигини текшириб, тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишга рухсат беради ёки беришни рад этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling