Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
8-боб. Якунловчи қоидалар
94. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Инспекция томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади. 95. Намунавий ўқув дастурлари Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 96. Янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. 97. Инспекцияга ҳужжатлар тақдим қилинганда ёки электрон мурожаат қилинганда ҳужжатлар, уларни ўрганиш ёки имтиҳонга кириш жараёнидан, шунингдек тракторчи машинист гувоҳномасини алмаштириш ёҳуд йўқолгани ўрнига янгисини беришдан аввал асли билан таққосланиши шарт. 98. Барча ўзиюрар техникалар тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан бошқарилишига рухсат этилади. 99. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади. Алоҳида, қўшимча маълумот ёки аниқлаштириш лозим бўлган ҳолатларда эса — аризалар 10 иш кунида кўриб чиқилади. 100. Ушбу Регламент талабларини бузиш, тракторчи-машинист гувоҳномасини project.gov.uz 22.10.2022 140 қалбакилаштириш, тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлмаган шахслар томонидан техникаларни бошқариш ҳамда бошқаришга рухсат этиш белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. 101. Инспекция, Марказ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради. 102. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Инспекциянинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради. 103. Талабгорлар давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин. 104. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-илова Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling