project.gov.uz
22.10.2022
139
ҳудудлардаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб тақсимланади.
Чоп этиш жараёнида бузилган тракторчи-машинист гувоҳномаси Инспекциянинг ҳудудий
бошқармаси томонидан 3 кишидан кам бўлмаган комиссия томонидан
тузилган далолатнома
билан йўқ қилинади
ва Инспекция марказий аппаратига ой якуни билан ҳисобот шаклида тақдим этилади.
Шунингдек, тиббий кўрик хулосаси асосида техникани бошқариш ҳуқуқидан четлатилган,
йўқолгани ўрнига янги берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин икки
йил давомида талаб қилиб
олинмаган, вафот этган фуқароларнинг
тракторчи-машинист
гувоҳномалари ҳам юқоридаги тартибда йўқ қилинади.
91. Мазкур Регламентда амалий имтиҳонларни ўтказиш учун кўзда тутилган имтиҳон
варақаси Инспекция томонидан тайёрланади.
92. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (сўровнома,
имтиҳон варақаси, эски тракторчи-машинист гувоҳномаси ва бошқалар) ҳамда ўқув
гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари
сифатида тикилади ва
белгиланган тартибда икки йил мобайнида сақланади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасининг ўрнига янгиси
берилганда эски тракторчи-
машинист гувоҳномасига «Бекор қилинади» штампи қўйилиб, бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар
билан бирга тикилади.
93. Имтиҳон комиссияси баённомалари — 3 йил, тракторчи-машинист гувоҳномаларини
бериш китоби — 25 йил мобайнида, Инспекцияда белгиланган тартибда сақланади. Белгиланган
муддат ўтгандан кейин ҳужжатлар давлат архивига топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: