Лойиҳа матни 67027-(69933)


«Тракторчи-машинист гувоҳномаси»нинг


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

 
«Тракторчи-машинист гувоҳномаси»нинг
НАМУНАСИ


project.gov.uz
22.10.2022
141
«Тракторчи-машинист гувоҳномаси»нинг
ТАСНИФИ
Тракторчи-машинист гувоҳномаси халқаро стандартлар тавсиялари асосида пластикдан
тайёрланади. Гувоҳнома ўлчами 54х86 миллиметрни ташкил этади. Гувоҳноманинг ранги — очиқ
кулранг яшил. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақами — тўрт ҳарфли
(UZ-TM), номери — олти рақамли.
Тракторчи-машинист гувоҳномасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақами (ЖШ ШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш
имконини берувчи махсус электрон белги (NFC Смарт-карта) бўлади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у
нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;
микроматн — «TRAKTORCНI-MASНINIST GUVOНNOMASI, «Удостоверение
тракториста-машиниста», «Driving licence», ўлчами — максимум 30 микрон;
ультрабинафша қоплама;
«UZ» ёзуви, эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;
гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли
чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
тракторчи-машинист гувоҳномаси пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма
нақши.
Тракторчи-машинист гувоҳномасининг олд томонида «TRAKTORCНI-MASНINIST
GUVOНNOMASI», «Удостоверение тракториста-машиниста», «Driving licence» сўзлари ёзилади,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, Ўзбекистон
Республикасининг номи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган, фамилияси, исми,
отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, берилган санаси, амал қилиш муддати, берилган жойи,
жисмоний шахсларнинг идентификация рақами ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчи
идентификация рақами, гувоҳнома рақами, яшаш жойи, тоифалари тўғрисидаги маълумотлар
мажбурий тартибда кўрсатилади, фотосурат учун жой назарда тутилган.
Орқа томонида берилган санаси ва муддати мажбурий тартибда кўрсатилади.
1 ― 12-бандлардаги маълумотлар қайд этилади.
Алоҳида белгилар учун жой назарда тутилган.
A, B, C, D, E, ва F тоифаларини бошқариш учун тракторчи-машинист гувоҳномасининг
ҳақиқийлиги тегишли пиктограммалар билан ифодаланган.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling