Лойиҳа матни 67027-(69933)


Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси учун маълумотнома бериш


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси учун маълумотнома бериш
давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда техника эгаси
деб аталади) қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар
машиналар (кейинги ўринларда техника деб аталади) учун «ТМ-1-шаклда» ёҳуд «Техниканинг
рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш тартибини белгилайди.
2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар техникалар учун «ТМ-1-шаклда» ёҳуд
«Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
томонидан мазкур Регламентга мувофиқ амалга оширилади.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
техниканинг эгаси  — техника воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар
асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
«ТМ-1-шаклда»ги  маълумотнома— техникалар олди-сотди, совға қилинганда, мерос
қилиб қолдирилганда, кредит учун кафолатга қўйилаётганда ёки бошқа ҳолатларда шартнома
тузилишида нотариал идоралар, савдо биржалари ва бошқаларга тақдим қилинади;
«Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома — қонун
хужжатларда белгиланган ваколатли идораларга, хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва
судларга, шунингдек ғўза ва ғалла уруғчилиги билан шуғулланиш учун танлов комиссияларига
ҳамда ваколатли жисмоний ва юридик шахсларга техниканинг эгаси ва унинг давлат рўйхатида
турганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинади;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари — идоравий бўйсинуви
ва мулк шаклларидан қатъий назар, русуми ва туридан қатъий назар барча турдаги тракторлар
(ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги
машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари;
қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва
экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар,
чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машиналари ва технологик ускуналари,
сув насослари (22 кВт ва ундан юқори қувватли двигателлар билан жиҳозланган), кичик
механизация мосламалари.
4. Техникалар учун «ТМ-1-шаклда» ёҳуд «Техниканинг рўйхатда турганлиги
тўғрисида»ги маълумотнома бериш бўйича хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling