Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
74
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг
биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг»
тизими орқали тасдиқланади.
19. Тўлов (йиғим)лар қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини
ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг
электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича
махсус ҳисобварағига;
20 фоизи – Республика бюджетига;
қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини
ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
11,75 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш
жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини
молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
20 фоизи – Республика бюджетига;
қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи – Республика бюджетига;
80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
20. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимнинг амалга оширилмаганлиги хизматларни
кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда Инспекция томонидан «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома
бериш рад этилади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
техникани 2 иш кунигача техник кўрикка тақдим этмаслик;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг ўзига тегишли бўлмаган техникалар учун
(қонунчиликда белгиланган ваколатли органлар бундан мустасно).
21. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
22. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай
босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан бош
тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси
қайтарилмайди.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling