Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-боб. Якунловчи қоидалар
project.gov.uz
22.10.2022 77 3-боб. Техникани тақиққа олиш ва тақиқдан чиқариш 40. Инспекция томонидан техникани тақиққа олиш ва тақиқдан чиқариш судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, давлат ижрочиси, нотариус, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар мудирлари, солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари), банк ва бошқа кредит ташкилотларининг раҳбари ёки тегишли ваколат берилган ходимларнинг сўровлари асосида белгиланган тартибда амалга оширилади. 41. Техникани тақиққа олиш ва тақиқдан чиқариш Инспекция ахборот тизимидаги техника маълумотлар базасида қайд қилинади, тақиққа қўйган ва тақиқдан ечган ташкилот номи ва сана ёзиб қўйилади. 42. Инспекцияда тақиқдан чиқариш тақиққа қўйдирган муассасанинг хати ёки суд қарорига асосан амалга оширилади. 43. Инспекция ахборот тизимини интеграция қилиш орқали нотариал идоралар, Мажбурий ижро бюроси, Давлат солиқ қўмитаси ва қонунда белгиланган бошқа ташкилотлар томонидан техникани тақиққа олиш ва тақиқдан чиқариш электрон тарзда онлайн режимда амалга оширилиши мумкин. 5-боб. Якунловчи қоидалар 44. Инспекция, Марказ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради. 45. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Инспекциянинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради. 46. Талабгорлар давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин. 47. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл- қурилиш техникаси учун маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling