Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш 27. «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш
project.gov.uz
22.10.2022 75 23. Техника эгаси «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади. 24. Инспекция тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, техниканинг тури, русуми, ДРБ, идентификацион, шасси (рама) ва двигатель рақамининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келишини кўрикдан ўтказиб солиштиргандан кейин «ТМ-1- шаклда»ги маълумотнома беради ёки беришни рад этади. 25. «ТМ-1-шаклда»ги маълумотномани бериш 2 иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади. Бунда техника эгаси техникани техник кўрикдан ўтказиш учун Инспекцияга тақдим этиши шарт. 26. Техника техник кўрикдан ўтказилгандан сўнг, Инспекциянинг масъул ҳодими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги «ТМ-1-шаклда»ги маълумотномани ахборот тизимида тайёрлайди ҳамда уни электрон рақамли имзо (QR-код (матрик штрихли код)) билан тасдиқланган ҳолда Инспекция томонидан техника эгаси ёки унинг вакилига қоғоз ёки электрон шаклда берилади, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда электрон шаклда юборилади. 2-§. «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш 27. «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади. 28. Техника эгаси давлат хизматидан фойдаланиш учун Инспекцияга ёки Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади, шунингдек давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 29. Техника эгаси ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Инспекция ёки Марказ ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади. 30. «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома олиш учун техника эгаси ёки унинг вакили Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади: техника эгаси ва унинг вакилини (Регламентга 6-иловадаги намуна) сўровномаси; «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш билан боғлиқ йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling