Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Лабаратория методи кўпинча 
индивидуал шаклда синалувчилардан 
яширмай махсус психологик асбоблар
йул-йуриклар, тавсиялар, кўрсатма ва 
иловалирдан фойдаланиб олиб 
борилади. Хозирги замон кишиси 
психикасидаги ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб электрон 
хисоблаш машиналари, қурилмалар, мослама ва жихозлар мавжуд. Улар 
одамдаги психологик жараѐнлар, холатлар, функциялар вужудга келаѐтган 
янги сифатларни қайд қилиш ва ўлчашда қўлланилади. Кўпинча 
дитекторлар, электрон ва радио ўлчагичлар, секундомер, 
хронорефлексометр, тахистоскоп, аудиометр экстезиометр 
электромиограмма, 
электроэнцефалограмма кабилардан 
фойдаланилади. 
Анкета 
методи. 
Ёш 
даври 
психологиясида кенг қўлланиладиган 
методлардан биридир. Унинг ѐрдамида 
турли ѐшдаги одамларнинг психологик
хусусиятлари, нарса ва ходисаларга 
муносабатлари урганилади. 
Анкета одатда уч турда тузилади.
Уларнинг биринчи тури англашилган 
мотивларни аниқлашга мўлжалланган 
саволлардан тузилади. Икккинчи турида 
хар бир саволнинг бир нечтадан тайѐр 
жавоблари 
берилади. 
Учунчи 
тур 
анкетада синалувчига ѐзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш 
тавсия этилади, анкетадан турли ѐшдаги одамларнинг лаѐкатларини, муайян 
сохага қизикишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, катта ва 
кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади.
 
Социометрик метод. Бу метод кичик гурух аъзолари уртасидаги бевосита 
эмоционал муносабатларни урганиш ва уларнинг даражасини улчашда 


27 
қўлланилади. Унга америкалик социолог Джон Моренко асос солган. Мазкур 
метод ѐрдамида муайян гурухдаги хар бир аъзонинг ўзаро муносабатини 
аниқлаш учун унинг кайси фаолиятида Ким Билан бирга катнашиши 
суралади. Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал шаклида 
ифодаланади. 
Биография (таржимаи ҳол) методи. Инсон психикасини тадқиқ қилиш 
учун унинг ҳаѐти фаолияти ижодиѐти тўғрисидаги оғзаки ва ѐзма 
маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли, 
кундалиги, хатлари, эсдаликлари ўзгалар ижодига берган баҳолари, 
танбеҳлари, тақризлари алохида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар 
томонидан тўпланган таржимаи ҳол ҳақидаги материаллар: эсталиклар 
овозлари, фотолавхалар, хужжатли фильмлар, тақризлар ўрганилаѐтган 
шахсни тўлароқ тассаввур этишга хизмат қилади. 
Таржимаи ҳол инсон психикасининг ўзгаришларини кузатишда унинг 
сухбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган жихатларини 
очишда ѐрдам беради. Масалан, мазкур маълумотлар орқали ижодий ҳаѐл 
билан боғлиқ жараѐнлар: шеърият, мусиқа, нафосат, тасвирий санъат, техник 
ижодиѐтнинг нозик турлари ва кайфиятлари таффаккурнинг ўзига хослиги, 
шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иқтидор, истеъдод сингари 
фазилатларини ўрганиш мумкин. Ёш даври психологиясининг болаларнинг 
таржимаи ҳоли асосидаги илмий тадқиқот, масалан Н.А.Ченская, 
В.С.Мухинанинг кузатишлари. Она кундалиги 
номи билан машхур. Шундай тадқиқотлар чет 
эл психологиясида ҳам кенг тарқалган. 
Ж.Пиаже боланинг ўсишига тезкорлик билан 
кўриб чиқмади. У бола психикаси 
ривожланишига барча нарсалар яъни унинг 
хонаси, ўйинчоғи ҳам таъсири этишини айтиб 
ўтган.
Таъкидлаш жоизки, таълим етакчи ролни 
бажаради, таълим ва ривожланиш эса ўзаро бир-
бирига 
боғлиқдир; 
улар 
алоҳида 
содир 
бўладиган икки жараѐн бўлмай, балки бир бутун 
жараѐндир. Таълимсиз тўла ақлий ривожланиш 
бўлиши мумкин эмас. Таълим ривожланишга 
туртки бўлади, ривожланишни ўз ортидан 
эргаштириб боради. Зарур шароит тугилганда 
таълим мантиқий фикрлаш малакасини таркиб топтиради ва тегишли ақлий 
ривожланиш учун замин бўлади. Лекин, таълим ривожланишга туртки бўлиш 
билан бир вақтда ўзи ривожланишга таянади, эришилган ривожланиш 
даражасининг хусусиятларини, ривожланишнинг ички қоидаларини, албатта, 
инобатга олади. Таълимнинг имкониятлари жуда кенг бўлсада, бироқ чексиз 
эмас.


28 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling