- бошқарувнинг биринчи даражаси-жамият ривожланишининг турли
даврий босқичларида институтлар фаолият механизмини аниқ тушунтира
олишга қодир бўлган фалсафий, педагогик, сиѐсий, иқтисодий ва социологик
концепцияларнинг мажмуасидан таркиб топган бошқарув назарияси;
- бошқарувнинг иккинчи даражаси-бошқарув объектларининг йиғиндиси,
амалий билим ва кўникмаларни, аниқроқ айтганда, жамият тараққиѐтини
таъминлаш мақсадида фундаментал илмий назарияларни (математика,
мантиқ, психология, акмеология) қамраб олган амалий фан‖.
3
Бошқарувнинг мақсади, соҳалари, йўналтирилганлиги, қўлланиладиган усул
ва техникаларини инобатга олган ҳолда уни умумий, хусусий, шошилинч,
тактик ва стратегик каби турларга ажратиш мумкин.
Бошқарув масалаларида тадқиқот олиб борган немис олимлари В. Зигерт ва
Л. Ланг бошқарувга қуйидагича таъриф берганлар: ―Бошқарув – бу
одамларни бошқариш ва маблағлардан фойдаланишнинг шундай
турики, у қўйилган мақсадга инсоний, иқтисодий ва рационал равишда
эришишни таъминлайди‖. Америкалик олим П. Друкернинг нуқтаи назари
бўйича, ―бошқарув, бу фаолиятнинг мужассамлашмаган, оломонни
самарали, мақсадга йўналтирилган ва ишлаб чиқарувчи гуруҳга
айлантирувчи туридир‖.
Бошқарув даражалари, одатда учта асосий категорияларга бўлинади:
1. институционал босқич;
2. бошқарув босқичи;
3. техник босқич.
Уларни кўриб чиқамиз:
Институционал босқичда стратегик, яъни истиқбол режалар ва мақсадлар
тузилади. Буда бошқаришнинг бошқа категорияларига қараганда кам сонли
ҳисобланади ва ўзида юқори бўғин бошқарувчиларини: – вазирлар,
ректорлар, компания директорлар Кенгаши раиси, генераллар ва бошқаларни
қамраб олиши мумкин.
Юқори бўғин бошқарув раҳбарлари шундай шахсларки, улар ташкилотнинг
муҳим қарорларини қабул қилинишида масъул ҳисобланишади. Уларнинг
иши жуда катта босимга эга, қизғин ва ушбу ташкилот мавжуд экан, аниқ бир
чегаралар мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |