Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ўқув фаолиятининг психологик моҳияти


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Ўқув фаолиятининг психологик моҳияти 
Ўқув фаолияти бу шундай фаолиятки, унда шахснинг психик 
жараѐнлари шаклланади ва ривожланади, унинг асосида янги фаолиятлар 
юзага келади, 
Ўқув фаодияти инсоннинг бутун ҳаѐти давомида намоѐн бўлувчи 
узлуксиз жйраѐндир. 
Рус психологи А.Н.Леонтьев инсон фаолиятининг психик ва амалий 
шакллари мавжудлигини, бола онги айнан ўқув фаолиятида ўсишини 
таъкидлайди. 
 
Тарбия психологиясига тарқатма материаллар 
 
Тарбия психологияси мақсадга мувофиқ равишда ташкил этилган 
педагогик жараѐн шароитида инсон шахси шаклланишининг қонуниятларини 
ўрганади, Тарбия ҳар қандай жамиятнинг муҳим вазифасидир. 
 
Тарбия - бу шахснинг ижтимоий, маънавий ва ишлаб чиқариш 
фаолиятига тайѐрлаш мақсадида унинг маънавий, жисмоний камолотига 
мунтазам равишда таъсир курсатиш жараѐнидир. 
«Тарбияси қийин» болалар психологияси 
«Тарбияси қийин» болалар педагогик қаровсизлик натижасидир. 
Л.СВиготгкий 
фикрича, 
«қийин» 
ўсмир 
ҳаѐти 
муносабатлар 
характерининг натижасидир. 
Булар аввало қайсар, инжиқ болалар, уларни қизиқарли фаолият турига 
тортиш уларни тарбиялашнинг асосий усулларидан биридир. 
Уларнинг маълум бир қисми интизомсиз, қўпол болалардир. Уларнинг 
активлигини мақсадга мувофиқ ўзгартириш, уларга баъзи ҳуқуқларни бериш 
йўли билан уларга таъсир ўтказиш мумкин, Психологияда тарбияси қийин 
болаларнинг бир қанча классификациялари мавжуд. 
Биринчи гуруҳ - ижтимоий салбий мустаҳкам қарашлари эга болалар; 
Иккинчи гуруҳ - қонунбузарларга тақлид қилувчилар. 
Учинчи гуруҳ - ижобий ва салбий ху.ғқ - атвор стереотиплари ўртасида 
иккиланувчи, ўз хатоларини Тўшунувчи болалардир, 
Тўртинчи гуруҳ - иродали болаларга бўйсунувчилар. 
Бешинчи гуруҳ - қонунбузарлик йўлига тасодифан кириб қолганлар. 
Шўни айтиш лозимки, тарбияси оғир болалар учун улар яшаѐттан 
муҳит, оила, улар ўқиѐтган жамоа, синфнинг роли жуда каттадир. 


311 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling