Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

 
Ёмғир атрибути 
Ёмғир халақит қилувчи, одамни ѐпилиб олишига, бекинишга уйғотувчи 
исталмаган таъсир. Унинг тасвирланиш характери одамни қийин вазиятларни 
қандай қабул қилиши билан боғлиқ: кам томчилар вақтинчалик, енгса 
бўладиган қийинчилик, оғир. Бўялган томчилар ва чизиқлар оғир ва доимий 
қийинчиликлар қабул қилишни билдиради. 
Орқа варақ. Ёмғир қай томондан, одамни чап ѐ ўнг томонидан 
"келаѐтганини" билиш муҳим ва одам фигурасини қандай қисми кўпроқ 
даражада таъсирга учраѐтганини аниқлаш муҳим. Ёмғирни шарҳлаш қоғозни 
ѐки "Одам" фигурасини ўнг ѐки чап томонидалигини шарҳлаш билан бирга 
мос олиб борилади. 
Қора булут кутилаѐтган нохушликлар символидир. Булутлар, қора булутлар 
сони, уларнинг зичлигига, ўлчами, жойлашувига аҳамият бериш муҳим. 
Депрессив ҳолатларда, бутун осмонни қоплаб олган оғир момақалдироқли 
қора булутлар тасвирланади. 
Кўлмак сувлар ифлос "ѐмғирдан" кейин қоладиган кечинмалар, хавотирли 
вазиятлар асоратини символик билдиради. Кўлмак ҳал қилинмаган 
муаммолар символидир. Кўлмакнинг тасвирланиш манераси, шакли, 
чуқурлиги, қатра томчиларига эътибор беринг. "Одам" фигурасига нисбатан 
кўлмак сувнинг қандай жойлашганига (фигурани олдидами ѐ орқасидами, 
одамни ҳамма томондан ўраб олганми ѐки ўзи кўлмакда турибдими) эътибор 
бермоқ керак: агар чапда бўлса, одам ўтмишда муаммоларини кўраяпти, ўнг 
томонда бўлса одам муаммоларни келажакда кўрмоқда. Агар одам кўлмакда 


32 
турган бўлса - одам қониқмаслик, ориентирни йўқотганликни ҳис 
қилаѐтганини билдиради. 
Қўшимча деталлар. Барча қўшимча деталлар (уй, дарахт, скамейка, 
машина....) ѐки одам ушлаб турган предметлар (сумочка, гуллар, китоблар...) 
қўшимча ташқи таянч, қўллаб қувватлашга эҳтиѐжни, муаммони ҳал 
қилишдан қочишга ва ўрнига бошқа фаолият билан шуғулланишга 
интилишни акс эттиради, деб қаралади. Қўшимча деталлар (фонарь, қуѐш..) 
расм автори учун аҳамиятли одамларни символини билдиради. 
Деталларнинг бундан ҳам кенгроқ тавсифи тасвирланган образларнинг 
символик мазмунига асосланади. Масалан, чақмоқ одам ҳаѐтидаги 
ривожланишнинг янги цикли бошланиши ва драматик ўзгаришни ифодалаши 
мумкин. Момақалдироқдан 
кейинги 
камалак 
амалга 
ошмайдиган 
мукаммалликка интилиш орзусини ифодалайди. 
Зонт, бош кийим, плаш ва ш.к. кўнгилсизликларни енгиш усулларини, 
психик ҳимоя механизимининг символларидир. Образларни шарҳлаш нуқтаи 
назаридан зонт она ѐ ота билан зонт образида алоқаларни акси, зонт соябони 
она, зонт дастаги ота билан боғлиқликни билдиради. Зонт ѐмон ҳаводан 
ҳимоя қилиши ѐ қилмаслиги мумкин. Персонажни кўриш майдонини 
чеклаши ѐки зонт бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Масалан, катта зонт (қўзиқорин) одам учун барча мураккаб вазиятларни ҳал 
қилувчи ота-онаси билан боғлиқлик ҳақида, қийин вазиятларда ишончли 
обрўли одамларнинг қўллаб қувватлашини исташни билдириши мумкин. 
Одам фигурасига нисбатан зонтни ўлчами ва жойлашуви психик ҳимоя 
механизмлари таъсирини интенсивлигини кўрсатади. 
Шляпа, зонт ва бошқа ҳимоя воситаларининг йўқлиги ѐмон мослашганликни 
(адаптированность) ва ҳимояга эҳтиѐжни кўрсатади. Зонтни йўқлиги қийин 
вазиятларда ота-она томонидан ѐрдамни рад қилишни билдиради. Бошдаги 
шляпа бу юқоридагилардан ҳимояга эҳтиѐж. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling