Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


турган борлиқни янада чуқурроқ, тўғрироқ, тўларок ва аниқрок акс


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

турган борлиқни янада чуқурроқ, тўғрироқ, тўларок ва аниқрок акс 
эттириш имкониятини яратади ва у борлиқнинг асл мохиятини, турли 
йўсиндаги ўзаро боғланишлари, мураккаб муносабатлар ва алоқаларини 
табора аниқрок ѐритади. Шу билан бирга мазкур жараѐнларда шаклланиб 
келаѐтган инсоннинг борлиқка, вокеликка, жисмларга, кишиларга ва ўзига 
муносабати вужудга келади. 
5. Инсон онгининг ривожланиши унинг ташқи оламни фаол акс 
эттиришда намоѐн бўлади. Тарихий материализм таълимотига кўра, 
инсоннинг моддий турмуши, у хаѐт кечираѐтган тузумнинг моддий асосигина 
эмас, балки уни қуршаб олган одамларнинг турмуш тарзлари, умуминсоний 
қиѐфалари, 
эътиқодлари, 
дунѐқарашлари, 
ижтимоий 
вокеликка 
муносабатлари, интилишлари, фаолиятлари, ижод махсуллари ва хатти-
харакатларининг мажмуасидир. 
6. Инсониннг борлиқни акс эттириши фаол жараѐндир. Маълумки, 
инсон зотининг ривожланиши объектив борлиқка ва ўзига фаол таъсир 
кўрсатишида содир бўлади. Боланинг катта ѐшдаги кишилар ташкил 
қиладиган амалий фаолияти, масалан уйини, кузатиши, мехнати, ўқиши, 
адабий асарни мутоала қилиши ҳамда қизиқишининг барқарорлашуви, 
иқтидорнинг такомиллашиши ва бошқалар унинг психик ривожланишини 
ифодалайди. 
Психологияда психик тараққиѐт инсон шахсининг таркиб топиши 
жараѐни сифатида қаралади. Психик тараққиѐт бир-бири билан ўзаро 
узвий боғлиқ қатор босқичларда амалга ошади. Жумладан, бола ақл-


45 
заковатининг кўрсаткичи, сифати, характери унинг атрофдаги одамлар 
билан ўзаро кундалик муносабатлари ва у бажарадиган амалий фаолият 
жараѐнида вужудга келади. Бундай ўзаро таъсирлар натижасида болада 
турли сифатлар таркиб топа боради. Масалан, савол-жавоб, бахс-мунозара 
таъсирида ақлнинг ижодий махсулдорлиги, тезлиги ва теранлиги орта 
боради. Кун сайин ривожланиб бораѐтган хозирги 
даврда 
шахс 
психик 
тараққиѐтини 
янада 
жадаллаштирувчи воситалар мавжуд. Шу туфайли 
болаларнинг ақлий ўсиш даражасини турли 
даражадаги мураккабликда тузилган тестлар билан 
аниқлаш мумкин. 
Ёш даврлари психологияси предмети таълим 
ва психик тараққиѐт муаммосининг ўзаро муносабатини илмий асосда талқин 
этиб, бу икки жараѐн бир-бири билан узвий боғлиқ эканлигини эътироф 
этади. Мазкур муаммо юзасидан тадқиқотлар олиб борган олимларнинг 
фикрича, таълим боланинг психик тараққиѐтидан олдинда бориб, уни ўз 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling