Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

 
 
 
 
Табиий хусусиятлар тараққиѐтни харакатга келтирувчи куч эмаслигига 
қарамай психик тараққиѐтга маълум даражада таъсир кўрсатади. 
Биринчидан, табиий хуссусиятлар тараққиѐтнинг турли йўлларини ва 
усулларини белгилаб беради. Инсон нерв системасининг ҳусусиятлари ўз-
ўзича шахснинг хеч қандай психик хусусиятларини белгиламайди. Хеч бир 
нормал бола дадил ѐки қўрқоқ, иродасиз, мехнатсевар ѐки интизомсиз бўлиб 
туғилмайди. Агарда тарбия тўғри ташкил қилинса, нерв системасининг 
исталган типи асосида характернинг барча ижтимоий қимматли 
Муаммоли савол: Психик тараққиѐтда табиий 
хусусиятларнинг ўрни қандай? 


41 
хислатларини ҳосил қилиш мумкин. Масалан, сабот-матонат ва ўзини тута 
билиш хислатларини нерв системасининг типи шиддатли бўлган болаларда 
ҳам тарбиялаш лозим ва тарбияласа бўлади. Лекин биринчи ҳолдаги 
болаларни тарбиялаш иккинчи холларни тарбиялашга қараганда қийинроқ 
бўлади. Ҳар иккала ҳолда керакли сифатларни тарбиялаш йўллари ва 
усуллари ҳам турлича бўлади. 
Иккинчи табиий хусусиятлар одамнинг бирон бир соҳада эришган 
ютуқлари даражасига ҳам таъсир қилиши мумкин. Масалан, қобилият 
куртакларида туғма индивидуал фарқлар бўлади. Шу сабабли баъзи одамлар 
бошқа одамлардан маълум бир фаолият имконияти жиҳатидан устун 
туришлари ва шунинг билан бир пайтда бир фаолиятнинг турини эгаллаш 
имконияти жихатидан эса улардан олислик қилишлари мумкин. Масалан, 
ўзининг мусиқий қобилияти ривожланиши учун қулай табиий куртакка эга 
бўлган бола бошқа ҳамма шароитлар бир хил бўлишига қарамай мусиқий 
қобилиятини ривожлантириши учун табиий куртакка эга бўлмаган боладан 
нисбатан мусиқа сохасида тез ривожланади ва нисбатан катта ютуқларга 
эришади. Мана шу маънода биз машҳур америкалик психолог Д.Брунернинг 
хар бир бола ўз тараққиѐтининг ҳар қандай материалларини тўла 
ўзлаштиришга қодирдир, - деган фикрлари билан хеч бир келиша олмаймиз. 
Бизнинг ўйлашимизча масалан, биринчи синф ўқувчисини қандай генеал 
педагог ва методистлар ўқитмасликлари етти ѐшли боланинг мияси 
бошланғич дифференциал ва интеграл хисоблашларини ѐки диалектик
фалсафа асосларини билишга ҳали чиндан ҳам етилган эмас. Бироқ мия 
тузилишининг мавқеи маълум муҳитга, таълим тарбияга мутлақо 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling