34
Таянч иборалар: ўсиш, тараққиѐт,
генетик омиллар, ижтимоий
омиллар, фаоллик, ѐш тараққиѐти даврлари.
Давлатимиз томонида қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги қонун» ва
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да шахсни камол топтиришдан иборат
бўлган вазифалар белгилаб қўйилган.
Шахс бу ижтимоий муносабатлар йиғиндиси,
яъни индивид сифатида
туғилган бола ўз атрофидаги кишиларнинг муносабатлари таъсирида ва
ўзини англаш жараѐнида шахсга айланади.
Юсуф Ҳос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асаридаги бош масалалардан
бири комил инсонни тарбиялашдир. А.Жомийнинг «Бахористон», «Тухфатул
ахрор» ва бошқа
асарларида илм, маърифат, таълим-тарбия, касб-ҳунар
ўрганиш хақидаги фикрлар ифодаланган. А.Навоийнинг «Хазойинул-
маоний», «Махбуб-ул қулуб», ва бошқа
асарларида етук, баркамол
инсоннинг ахлоқи, қобилияти тўғрисида қимматли мулохазалар юритилган.
Юқоридагилардан ташқари Бобур, Фарғоний, Машраб, Гулханий,
Нодира, Увайсий, Муқумий, Фурқат, Бедил, Завқий, Ҳамза,
Авлоний ва
бошқаларнинг ѐшлар тарбиясига, фехл-атвор, оилавий ҳаѐт
масалаларига,
шахслараро муносабатларга доир қарашлари ҳам турли жанрлардаги
асарларида баѐн қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: