Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


хусусияти ва ѐки миянинг маҳсулидир


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

хусусияти ва ѐки миянинг маҳсулидир. Одатда психика ташқи дунѐнинг 
сезги органлари орқали инсоннинг миясига бевосита таъсир этиши асосида


43 
вужудга келиб, сезги, идрок, тассавур, хотира тафаккур, нутк хаѐл каби 
билиш жараѐнларида, шунингдек шахснинг хусусиятлари ва холатларида
диққати хис-туйғуси ва характер хислатларида, қизикиши ва эҳтиѐжларида
ўз ифодасини топади. 
2. Психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти ѐтади. 
Ташқи дунѐдан кириб келадиган қўзғатувчиларга ички ѐки ташқи биологик 
органлар жавоб реакциясини билдиради. Бош мия катта ярим шарларида 
вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари психик ходисаларнинг 
физиологик асослари хисобланади ва улар ташқи таъсирнинг натижасида
хосил бўлади. Бош мия пўстлоғида вужудга келадиган муваққат нерв 
боғланишлари И.П.Павловнинг нерв жараѐнларининг иррадиацияси, 
концентрацияси ҳамда ўзаро индукцияси қонунлари замирида руй беради.
Бу қонунлар турли йўсинда муваққат боғланишлар, ассоциациялар қандай юз 
бераѐтганини, қандай шарт-шароитда тормозланиш ва қўзгалиш содир 
бўлишини, муваққат нерв боғланишларининг йўқолаѐтгани ѐки пайдо 
бўлаѐтганини тушунтириш имконини беради. 
Психофизиологик қонуниятларга биноан миянинг функцияси муваққат 
нерв боғланишларининг бирлашиш механизми ҳамда анализаторлар
фаолияти механизмлари таъсирида хосил бўлади. Юқоридаги таълимотга 
кўра ҳар иккала механизм хайвонларнинг ташқи оламга муносабатини акс 
эттиради. Шунинг учун психик фаолият вокеликни акс эттиришдан, олий 
нерв фаолиятининг ташқи оламни тимсоллар сифатида ифодаланишидан 
иборатдир.
3.Психикани тадқиқ этиш инсоннинг бутун онгли фаолиятини - 
унинг назарий ҳамда амалий ҳаѐт фаолиятини ўрганишдан иборатдир
Одам зотининг онглилиги унинг турли туман фаолиятида, ҳатти-
ҳаракатларида намоѐн бўлади. Инсон шахси хар хил шакл ва мазмунга эга 
бўлган назарий ва амалий фаолият жараѐнида таркиб топа боради. Бунда 
муҳит, ирсий белгилар, тарбия асосий омиллар хисобланади. 


44 
Инсон ўзи яшаб турган даврни, моддий турмушни акс эттиради
ижтимоий-сиѐсий муҳит таъсири остида билимларни ўзлаштириб боради, 
ижтимоийлашади, тарихан ўзгаради. Онтогенезда унинг ҳис-туйгулари, 
характери, қобилияти, иқтидори, тафаккури, эхтиѐжлари, эътиқодлари, уни 
фаолликка даъват қилувчи ҳаракат мотивлари, хохишлари, позицияси ҳам 
аста-секин ўзгариб боради. 
4.Инсонинг билиш фаолияти ривожланиши унга ўзини қуршаб 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling