Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Шундай қилиб, ѐш психологиясининг асосий вазифаси шахснинг камол 
топиши қонунларини ва турли ѐш босқичларидаги боланинг 
ривожланишида вужудга келадиган психик фаолият хусусиятларини 
аниқлашдан иборатдир. 


12 
Мамлакатимизда қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастури» ҳамда баркамол шахсни тарбиялаш хусусидаги 
давлат хужжатлари таълимнинг турли босқичларида таълим-тарбия жараѐни 
самарадорлигини оширишга, баркамол шахсни камол топтиришга 
қаратилган. Бу долзарб вазифани амалга ошириш, таълим муассасаларида 
таълим-тарбия жараѐнини тўғри, илмий асосда ташкил этишни талаб қилади. 
Бунинг учун эса талим жараѐни ва бола шахси тараққиѐтининг ўзига хос 
психологик қонуниятларини яхши билиш керак бўлади. 
Бола жамиятнинг аъзоси, мукаммал шахс сифатида муайян ижтимоий 
муҳитда камол топар экан, унинг бутун билиш жараѐнлари ўзига хос 
хусусиятлари ва руҳий ҳолатлари, онги ҳам ривожланади. Ана шу 
ривожланиш натижасида унинг онги гўдакнинг дастлабки оддий акс 
эттириш (инъикос) тарздаги содда онгидан балоғатга етган инсонларга хос 
теварак-атрофни, борлиқни, одамларни аниқ, яққол тўла ва англаб акс 
эттириш даражасигача ривожланади. 
Хулоса сифатида айтиш жоизки, агар умумий психология психика 
ҳақидаги, психиканинг зоҳир бўлиш ва тараққиѐт қонуниятлари ҳақидаги 
фан бўлса, ѐш даврлар ва дифференциал психология турли ѐшдаги 
болаларнинг ўқиш фаолиятини, уларнинг психик тараққиѐти ва психологик 
хусусиятлари ҳақидаги фан бўлиб, ѐш психологияси ва дифференциал 
психология шахснинг камол топиши жараѐнида психик фаолиятнинг 
индивидуал хусусиятлари тараққиѐти, феъл-атворларини ва умуман шахсни 
камол топтирадиган шарт-шароитларини ҳам ўрганади десак муболаға 
бўлмайди.
Комил инсон тарбияси - Шарқ мутафаккирларининг талқинида 
Ёш даврлар психологияси ва педагогик психология алоҳида предмет 
сифатида XIX асрнинг бошларида вужудга келган бўлишига қарамай, унинг 
мустақил фан сифатида ривожланиши ва қарор топиш йўли анча мураккаб 
кечгандир. Мазкур илмнинг ривожланишига турли дунѐқарашлар ўртасида 
олиб борилган доимий кураш катта таъсир кўрсатган. Жамият тарихий 
тараққиѐтининг у ѐки бу босқичида қандай дунѐқараш устуворлигига қараб, 
текширишлар даражаси ва сифати, олинган натижаларни қандай изоҳлаш 
зарурлиги белгилаб берилган. 
Ўтмишда аждодларимиз инсоннинг психологик қонуниятларини, муайян 
илмий йўналишда ўрганмаган бўлсалар-да, бироқ алломаларнинг 
қўлѐзмаларида мазкур ҳолатларнинг намоѐн бўлииш, инсон камолоти 
борасидаги қимматли фикрлари ҳозиргача юксак аҳамият касб этади. 
Жумладан, Абу Наср Форобий педагогика масалаларини ва улар билан 
боғлиқ бўлган психологик, физиологик муаммоларни ижобий ҳал этишда 
инсонни ҳар томонлама яхлит ва узаро узвий боғлиқ бўлган қисмлардан 
иборат, деб айтади. Форобий мавжудотни билишда илм-фаннинг ролини ҳал 
этувчи омил деб билади, унингча инсон танаси, мияси, сезги органлари 


13 
тугилишда мавжуд, лекин ақлий билими, маънавийлиги, руҳи, интеллектуал 
ва ахлоқий хислатлари, характери, дини, урф-одатлари, маълумоги ташқи 
муҳит, бошқа инсонлар ва шу кабилар билан мулоқотда вужудга келади, 
инсон ўз фаолияти ѐрдамида уларни эгаллайди, уларга эришади. Унинг ақли, 
фикри, руҳий юксалишйнинг энг етук маҳсули бўлади, деб таъкидлайди. 
Абу Райҳон Беруний таълим ва тарбиянинг мақсади, вазифалари ва 
мавқеи, инсон, ѐш авлоднинг ривожланиши ҳақидаги фикрлари чин маънода 
инсонпарварлик ва инсоншунослик замирида ярагилган. Билим ва 
тарбиянинг табиатга уйғунлик тамойилларини мутафаккирнинг барча 
асарларида кузатиш мумкин. У инсонни табиатнинг бир қисми деб 
таъкидлайди. 
Беруний таълим жараѐнининг табиатига чуқур кириб бориб, 
болаларнинг ѐш хусусиятларини ҳисобга олиш асосида қурилган ўқитиш 
табиатга уйгунлигини уқтиради. Беруний педагогик ижодида инсон ва унинг 
бахт-саодати, таълим-тарбияси, камолоти бош масала булган. 
Ўрта асрда яшаб, ижод этган донишманд, табобат илмининг доҳийси 
Абу Али ибн Сино инсон руҳияти, тана ва қалбнинг бирлиги, инсон 
организмининг тузилиши, ундаги нерв фаолияти ва уларнинг тармоқланиши, 
ҳолатлари ҳақидаги қимматли маълумотлари ҳозирга қадар тиббиѐтнинг 
муҳим негизини ташкил этади. 
Юсуф Хос Ҳожиб ижодининг бош масалаларидан бири - комил инсонни 
тарбиялашдир. Адиб ўз асарларида энг комил, жамиятнинг ўша даврдаги 
талабларига жавоб бера оладиган инсонни қандай тасаввур қилган бўлса, шу 
асосда у ўз тамойилларини изчил баѐн этади. «Қутадғу билиг» («Саодатга 
йўлловчи») асари таълим ва тарбия, маънавий камолотнинг йўл-
йуриқларини, усулларини, чора тадбирларини ўзида мужассамлаштирган, 
ахлоқ ва одобга доир маънавий манбадир. 
Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», «Хирандномаи Искандари», 
«Туҳфатул аҳрор» ва бошқа асарларида илм-маърифат. таълим-тарбия, касб- 
ҳунар ўрганиш, инсон ижобий фазилатлари ҳақидаги фикрлари ифодаланган. 
Алишер Навоийнинг «Хазойинул маоний», «Маҳбубул қулуб» ва бошқа 
шу сингари асарларида етук, баркамол инсоннинг ахлоқи, маънавияти
узгаларга муносабати, истеъдоди ва қобилияти тўғрисида қимматли 
мулоҳазалар юритилган. Ана шу психологик мезонлар ижтимоий адолатнинг 
қарор топиши учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган. Шунингдек
Навоий асарларида ѐш авлодни баркамол инсон сифатида шаклланишида 
ота-онанинг роли, аѐлларнинг иффатлилиги, кишиларнинг камтарлиги 
ҳақидаги фикрмулоҳазалари алоҳида урин эгаллайди. 
Навоий «Хамса»сининг ҳар бир достонида букилмас ирода, 
қатъиятлилик, итоат, инсонпарварлик туйғулари, ижодий хаѐлот, инсоннинг 
мураккаб ички кечинмалари моҳирона ѐритилган. Шунингдек, бу борада 
Маҳмуд Қошгарий, Улугбек, Нақшбандий, Огаҳий сингари буюк шарқ 
мутафаккирларининг ѐшлар тарбиясига, ўқитувчи, тарбиячининг жамиятдан 
урни, ахлоқ-одоб, феъл-атвор, оилавий ҳаѐт, кишилараро муносабатларга 
доир қарашлари уларнинг асарларида равон ва ихчам баѐн этилганлигини 


14 
таъкидлаш мумкин. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling