Loyiha matni 71555-(73042)
-боб. ФЭСларнинг ёрдамчи ускуналари
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.15-22-fotojelektrik
5-боб. ФЭСларнинг ёрдамчи ускуналари.
44. АБларни қувватланиши (қувватсизланиши)ни назорат қилувчи микропроцессорли контроллерлар ва АБни қувватлантирувчи ускуналар автоном ФЭСларнинг ёрдамчи ускуналари ҳисобланади. 45. Микропроцессорли контроллерларни қуёш батареясининг максимал даражада қувватланиши ва ток зарядининг кенглик-импульс модуляциясини (КИМ) кузатиш ҳисобига АБни 100 project.gov.uz 05.01.2023 11 фоизгача қувватланишини таъминлаш мақсадида қўллаш тавсия этилади. 46. Фотоэлектрик тизимларда “шунтли” ва “кетма-кет” типига мансуб бўлган контроллерлар қўлланилиши мумкин. 47. АБнинг хизмат даврини ошириш ва ФЭСнинг энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида қавватлантириш контроллерини қўллаш тавсия этилади. 48. Йирик ФЭСларда АБнинг қувватланиши ва қувватсизланиши даражасини назорат қилиш функциялари билан бир қаторда бутун тизимни бошқарадиган тизимли контроллерлардан фойдаланиш керак. Назорат ёритилганлик, ҳарорат, ток, кучланиш ва тизимнинг бошқа кўрсаткичларини қайд этиш ҳамда таҳлил қилиш йўли билан компьютерлар ёрдамида амалга оширилади. 49. Ҳар бир ФЭС учун контроллерлар ФЭМнинг қуввати ва юкланиш қувватига қараб индивидуал равишда танлаб олинади. 50. Зарядловчи қурилма герметикланган, техник хизмат кўрсатилмайдиган, қўрғошин- кислотали АБларни автоматик равишда қувватлантириш учун мўлжалланган бўлади. 51. Зарядловчи қурилма талаб этилган ток заряди, АБнинг тури, қувватлантириш тезлиги ва автоматлаштирилганлик даражасига қараб танлаб олинади. 51. АБни максимал ток кучланишида қувватлантириш тавсия этилмайди. Қувватлаш жараёнини тезлаштириш мақсадида бир нечта қувватловчи ускуналар параллель равишда уланиши мумкин. Бунда ток қуввати ошади ва бирхиллашади. АБларнинг ишлаш муддати қувватлаш усулига, иш режимига ва атроф-муҳит ҳароратига тўғридан-тўғри боғлиқ. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling