Loyiha matni 75253-(77541)
Download 377 Kb. Pdf ko'rish
|
Loyiha matni - 75253-(77541)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
4-боб. Якунловчи қоидалар
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва мазкур Низомда назарда тутилмаган, лекин қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ўртача иш ҳақини ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. 13. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. project.gov.uz 26.03.2023 32 project.gov.uz 26.03.2023 33 Вазирлар маҳкамасининг 2023 йил “ ” ______даги _______-сон қарорига 10-илова Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом жамоа келишувларини, уларга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартибини белгилайди. 2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: жамоа келишуви – жамоа келишуви якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, ходимлар учун ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тарафларнинг меҳнат шароитларини, бандликни ҳамда ижтимоий кафолатларни белгилашга доир мажбуриятларини ўз ичига олган, ходимлар ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини келишиб олиш мақсадида тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир; ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар – уч томонлама (ходимларнинг, иш берувчиларнинг вакиллари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги) ҳамкорликни амалга ошириш учун меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизимини бошланғич, ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тузилган комиссиялар; 3. Тарафлар томонидан имзоланган жамоа келишувлари (ҳудудий, тармоқ ва бош жамоа келишувлари), уларга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат назорати инспекцияси (кейинги ўринларда – Давлат меҳнат назорати инспекцияси) томонидан амалга оширилади. 4. Жамоа келишувининг кучга кириши уни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш фактига боғлиқ бўлмайди. 5. Жамоа келишувлари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Реcпубликаси давлат тилларида тузилади. Download 377 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling