Loyiha matni 75253-(77541)


Download 377 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/49
Sana06.04.2023
Hajmi377 Kb.
#1332735
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
Loyiha matni - 75253-(77541)

project.gov.uz
26.03.2023
43
ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари захирага қўйиладиган иш ўринлари сони тўғрисидаги
маълумотларни, ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган захирага қўйиладиган иш ўринларига
қўйиладиган талаблар, рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек туманлар
(шаҳарлар) ҳокимларининг энг кам миқдорда иш ўринларини ташкил этиш ҳақидаги қарорлари
бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш жорий
йилнинг 15 ноябридан кеч бўлмаган муддатда ташкилотларнинг эътиборига етказади.
12. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифадаги шахслар томонидан қўйиладиган
ўзига хос талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни мазкур
тоифадаги шахслар учун, шу жумладан қуйидагилар учун ташкил этилган иш ўрни деб
ҳисобланади:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага
(уларнинг ўрнини босувчи шахс), шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналари учун (уларнинг
ўрнини босувчи шахс) – болаларни тарбиялаш мажбуриятлари ва меҳнат мажбуриятлари
бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга
бўлган иш ўринлари;
ногиронлиги бўлган шахслар учун–меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва
ходимга соғлиғининг ҳолатини ҳамда меҳнат фаолиятига доир белгиланган қарши кўрсатмалар
ҳисобга олинган ҳолда меҳнат мажбуриятларини монеликсиз бажариш имконини берадиган иш
ўринлари.”;
13-банднинг биринчи хатбошидаги “бўлажак” деган сўзи “келгуси” деган сўзи билан
алмаштирилсин”;
14-15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“14. Заҳирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан туман
(шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг йўлланмаси бўйича
ёки мустақил равишда амалга оширилади.
15. Захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштиришга ногиронлиги бўлган
шахсларнинг жамоат бирлашмалари, жазони ижро этиш жойларидан озод этилган шахсларнинг
ижтимоий мослашув марказлари, кўрсатиб ўтилган тоифадаги шахсларнинг манфаатларини ифода
этувчи бошқа ташкилотлар ҳам уларни маҳаллий меҳнат органларига юбориш йўли билан
кўмаклашиши мумкин бўлиб, маҳаллий меҳнат органлари бундай шахсларнинг ишга
жойлаштирилишини таъминлайди.
Бунда мазкур ташкилотлар календарь йил бошланишидан камида беш ой олдин туман
(шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига аниқ ташкилотлар
бўйича иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига, зарур ҳолларда,
маҳаллий меҳнат органларидан ҳар бир ташкилот бўйича ташкил этилган иш ўринларининг сони
ва хусусияти, шунингдек захирага қўйиладиган бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида
маълумотлар олиш ҳуқуқига эга.”;
16-банддаги “Бандликка кўмаклашиш марказига” деган сўзлари “Камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига” деган сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“17. Технологиядаги, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва меҳнат шарт-шароитларидаги
ўзгаришлар, ходимлар сонининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан
боғлиқ тадбирларни амалга ошириш чоғида, захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга



Download 377 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling