Loyiha matni 75253-(77541)


Download 377 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/49
Sana06.04.2023
Hajmi377 Kb.
#1332735
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
Loyiha matni - 75253-(77541)

project.gov.uz
26.03.2023
41
“Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари” сўзлари билан
алмаштирилсин;
5-банддаги “Бандлик ва меҳнат муносабатлари” сўзлари “Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик” сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги “Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
А.А. Хаитов” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров
ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А.Мусаев” деган сўзлар билан
алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
одам савдоси қурбони — мажбурий меҳнат ёки хизматлардан, қуллик ёки қулликка ўхшаш
урф-одатлардан, бошқа шахс томонидан фоҳишабозликда эксплуатация қилишдан ёки шаҳвоний
эксплуатация қилишнинг бошқа шаклларидан, эрксиз ҳолатдан ёхуд инсоннинг органлари ва
тўқималари олиб қўйилишидан жабрланган шахс;
ногиронлиги бўлган шахс — жисмоний, ақлий, психик ёки сенсор (ҳиссий) бузилишлар
мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланиши муносабати билан қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда ногирон деб эътироф этилган ва ижтимоий ёрдам ва муҳофазага муҳтож
бўлган шахс;
пенсияолди ёши — шахснинг давлат томонидан белгиланган пенсияга чиқиш ёшидан икки
йил олдинги ёшга тўлиши;
иш ўринларини заҳирага қўйиш — аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга
жойлаштириш учун ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринларини ажратиш;
иш ўринларининг энг кам сони — аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга
жойлаштириш учун ташкилот ходимларининг рўйхатдаги ўртача сонига нисбатан туманлар
(шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан фоизларда белгиланадиган иш ўринларининг энг кам
сони.”;
3-бандда:
иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қуйидагилар тегишли бўлади:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага
(уларнинг ўрнини босувчи шахс), шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналарига (уларнинг
ўрнини босувчи шахс);
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини,
коллежларни ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг
давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг,
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг
қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;



Download 377 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling